Видео: Истанбулдаги машҳур масжид яқинидаги сувда дельфинлар пайдо бўлди

Истанбулдаги энг машҳур диққатга сазовор масканлардан бири бўлган Ўртакой масжидининг яқинидан оқиб ўтувчи сувда дельфинлар пайдо бўлди, деб хабар беради Daily Sabah.

Видеодан кўриш мумкинки, дельфинлар Босфор бўғози қирғоқларида, одатда, балиқчилар кемалари ва туристлар кун-у тун сайр қиладиган ҳудудда пайдо бўлган.

Шунингдек, дельфинларни Истанбулнинг тарихий ҳудуди қирғоқларида, пандемияга қадар турфа балиқлардан таом пиширувчи ресторанлар яқинида ҳам кузатишган.

Таъкидлаш керакки, кўплаб одамлар карантинда бўлганлиги сабаб ҳайвонлар олдинлари боришга қўрққан жойларига келишни бошлаган. Масалан, Аргентинадаги Мар-дель-Плата курорт шаҳри кўчаларида денгиз арслонлари пайдо бўлган бўлса, пингвинлар бўшаб қолган Кейптаун кўчаларини ўзлариники қилиб олган. Гватемала жунглиларига эса ягуарлар қайтиб келган.

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz