Жанубий Африкадаги Крюгер миллий боғи шерлари ён-атрофда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг катта йўл ўртасида ухлашга қарор қилди, деб ёзади BBC.
Ушбу ноодатий ҳолатга боғ кузатувчиси Ричард Соури гувоҳ бўлган. Боғ 25 мартдан бери карантинга ёпилган эди. Ричард ҳайвонлардан хабар олишга келганида уларнинг йўл ўртасида ухлаб ётганини кўрган ва ҳолатни автомобилидан туриб, телефонига суратга олган.
«Шерлар автомобилдаги одамларга кўникиб қолган. Барча жониворлар пиёда юрган одамлардан чўчийди. Агар уларнинг ёнига пиёда борганимда жониворлар суратга олишга қўймасди», — дейди Ричард.
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz