27-28-29 АПРЕЛЬ КУНЛАРИ САЙҒОҚЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ КУНИ

Табиатнинг барча қонунларини табиий инстинкт билан купайиб, туғилганидан оқ, табиий шароитларда мослашади. Сайғоқлар қанча қийин вазиятлар тушгани билан улар кўп йиллардан бўён ўз авлодини сақлаб қолган жонзотлар сафига киради. 2016 йилда Ўзбекистонда сайғоқларни сақлаб қолиш учун Мўйноқ ва Қўнғирот тумани ҳудудида, Устюрт текислигида “Сайгачий” мажмуа буюртма қўриқхонаси ташкил қилинган эди.

Сайгачий мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасининг муҳофаза этиладиган ер майдонлари Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудлардаги Устюрт текисликларида жойлашган. Устюртнинг Алмамбет, Дувона ва Белеўли ҳудудлари сайғоқларнинг болалаш мавсуми учун қулай жойларнинг бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори билан Қўнғирот туманида “Жанубий Устюрт” қўриқхонасини ташкил этиш белгиланган. Сайғоқлар Шимолда кун совигандан кейин Устюртга ноябр ойларида келиб, май ойларида болалагандан сўнг яна Шимолга, Қозоғистон даштларига ўтади.

Сайғоқлар Устюрт саҳроларига кўпайиш учун келади. Сайғоқ ҳар йили камида иккитадан туғади. Ӯларнинг болалайдиган вақти 10-15 май саналарига тӯғри келади. Устюртда довул кўтарилиб, ёғингарчиликнинг юз бериши, ҳавонинг бундай айниши сайғоқ болаларининг ҳатардан омон қолишига имкон беради. Қаттиқ шамол ва ёғингарчиликда ҳашаротлар бўлмайди. Табиий инстинкти билан ўрганган улоқлар қошида онаси йўқ пайтида тириклигини сездирмай, жим ётади.

Минглаб йиллардан бўён йиртқичлардан ва одамлардан қочиб юриб, жон сақлашга ўрганган сайғоқларнинг яна бир хусусияти – улар етим қолган улоқларни даштга ташлаб кетмай йўлидан чиққан улоқни эмизиб, ўзи билан эргаштириб олиб кетади.

Қорақалпоғистон Республикаси

Экология қўмитасининг Ахборот хизмати

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz