Шифокорлар бойўғлининг ҳаётини асраб қолишди

Ростов вилоятидаги “Доктор Айболит” клиникаси ветеринарлари бойўғлининг ҳаётини сақлаб қолишди. Бу ҳақда DON24.RU хабар берди. Хабарда айтилишича шифохонага қаноти синган бўйўғлини олиб келишган. Бу жароҳат эски бўлиб, жониворнинг қаноти елка бўғимидан чиққан бўлган.

«Бу соҳада бактериялар ривожланиши оқибатида яллиғланиш юзага келган ва тўқималарга зарар етган. Суяк емирилиш жараёни бошланганидан қушни пассив даволаш яхши натижа бермаслиги маълум бўлди.

Бу ҳолатда шифокорлар тезкорлик билан қарор қабул қилишди ва ампутация (кесиб ташлаш) амалиёти ёрдамида бойўғлининг ҳаётини сақлаб қолишди. Жонивор амалиётни яхши ўтказди. Тузалгандан кейин шифокорлар бойўғлини ветеринария клиникасида олиб қолишга келишиб олишди.

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz