Навоий вилоят Қизилтепа тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро Ф.Файзиев бошқарувидаги давлат рақами 85 Т529 ДА Nexia русумли автомашинаси тўхтатилганда Қизилтепа тумани “Тўдакўл”сув ҳавзасидан балиқ овлаш таъқиқланган вақтда 1 (бир) дона Илонбош балиқни ва 1 (бир) дона оқ амур балиқни ноқонуний равишда овлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога 1 784 000 сўм миқдорида тавон пули ҳисобланиб, чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Қизилтепа туман Маъмурий судига юборилган.
Бундан ташқари навбатдаги рейд тадбирлари давомида Қизилтепа туманида яшовчи фуқаролар Ф.Вахобов, Д.Тошпўлатов, Д.Бозоровлар томонидан балиқ овлаш таъқиқланган вақтда Қизилтепа тумани “Тўдакул” сув ҳавзасидан бир дона сетка билан ноқонуний равишда балиқ овлаётганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Қизилтепа туман Маъмурий судига юборилган.
Манба: @navoiyeco_uz
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz