Ҳисор қўриқхонаси абгор аҳволда

Обуначимиз томонидан Хисор давлат қўриқхонасининг ҳозирги қониқарсиз ҳолати бўйича мурожаат келиб тушди.
Унга кўра, Хисор давлат қўриқхонаси кундан-кунга харобалашиб, сўниб бормоқда. Бу ернинг экологик муҳити яхши эмас, ҳайвонларга ва ўсимликларга эътибор жуда паст.
Давлат экология қўмитаси томонидан 2020 йилда ўтказилган рейд давомида қўриқхонада бир нечта салбий ҳолатлар аниқланган.

Жумладан:

1. Қизилсув бўлими “Огваикалон» ҳудудида Сурхондарё вилояти Саросиё тумани фуқаролари И. Темуров ва М. Амондуллоевлар томонидан жами 544 бош чорва моллари, шундан, 52 бош қўй, 492 бош эчки, 6 бош эшакларни бокиш натижасида 243 649 800 сўм;
2. Қизилсув булими «Шилхазор» ҳудудида Сурхондарё вилояти Саросие тумани фукаролари М. Ерон ва Н. Иззатуллаевлар томонидан жами 1191 боші чорва моллари, шундан, 167 бош қўй, 21 бош эчки, 3 бош эшакларни боқиш натижасида 245 456 100 сўм;

3. Қизилсув бўлими “Шилхазор” ҳудудида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани фуқаролари Ҳ. Иманов ва А. Хуррамовлар томонидан жами 1027 бо чорва моллари, шундан, 500 бош қўй, 520 бош эчки, 7 бош эшакларни боқиш натижасида 347 144 100 сўм;
4. Қизилсув бўлими “Хурсандара” ҳудудида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани фукаролари Р. Хуррамов ва К. Хасанов томонидан жами 1668 бош чорва моллари, шундан, 1360 бош қўй, 302 бош эчки, 6 бош шакларни боқиш натижасида 417 188 400 сўм;

5. Кизилсув бўлими «Ки илшувот» худудида Сурхондарё вилояти Бойсун н е мес. Анарад Султонов томонидан аман 10 бош чора моллари, шундан, 911 бош қуй ва 104 бош эчкиларни боқиши натижасида 231 540 900 сўм;
6. Қизилсув бўлими “Қизилшунот” ҳудудида Қашқадарё вилояти Дехқонобод тумани фуқароси О. Бобоноров томонидан жами 1059 бош чорва моллари, шундан, 1000 бош куй ва 59 бош эчкиларни боқиш натижасида 228 329 700 сўм табиатга зарар етказилишига сабабчи бўлганлар.

Бу аниқланган ҳолатлар асорати қўриқхонада ҳамон давом этмоқда. Табиий муҳитнинг йўқотилаётганига хорижлик турли фонд вакиллари ҳам гувоҳ бўлмоқда. Бу эса мамлакат имиджига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Обуначимизнинг айтишича, энг ёмони қўриқхонада Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонларга ҳам эътибор жуда паст. Уларнинг йўқолиш эҳтимоли юқори.

Хисор қўриқхонасининг тарихи, ўз қадриятлари бор. Уларни сақлаб қолиш зарур. Бунинг учун эса экология жонкуярларининг хизмати зарур.

☘️ Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot