Франция, 1980 йил.
1980 йили Франциядаги Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти укол ёрдамида ухлатиб ўлдирилган 140 та ит жасадини Магни-Cоурс трассасига териб чиқди. Мазкур акцияни эса “Вафодорлик учун ўлим” деб атади. Сиз суратда кўриб турган итларнинг барчасини эгалари таътил пайтида дам олишга кетишда, уларга қараб туриш учун одам тополмай, жониворларни ўлдиришга беришган. Расм денгизга олиб борадиган йўлнинг тимсолига айланди … Вафодорлик ва эгаларига бўлган муҳаббат эвазига хиёнат ва шафқатсизлик. Уларнинг эгалари итларнинг жонидан кўра дам олиш муҳимроқ экан. Фақатгина инсонгина бундай ваҳшийликни амалга оширади.
Акцияни Paris Match журнали Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди ва 140 та итнинг жасади денгиз курортига олиб борувчи йўлга қўйилди. Фотожурналист Мануел Литран. 1980-йилда бу расмни олгач, айтишича у туни билан ухлай олмаган. Сурат журналда босилиб чиққач, ит эгалари жамоатчиликнинг ғазабига дучор бўлишди. Натижада Францияда тиббий кўриксиз ва уй ҳайвонлари фақатгина оғир касал бўлиб, даволашнинг иложи бўлмасагина эвтаназия (ухлатиб ўлдириш) га рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида қонун қабул қилинди
Бугунги кунда Францияда ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун икки йилга қамоқ жазоси бор. Агарда ит еки мушукни кщчага чиқариб ташланса 30 минг еврогача жарима тўланади. Ташлаб кетилган ҳайвон — бу эгалари 8 кун ичида пайдо бўлмаган ҳар қандай адашган ҳайвондир.
☘️ Каналимизга уланинг https://t.me/ekologuz
Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot