ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИДАН НЕГА АҲОЛИ НОРОЗИ?

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистонда табиатни ҳимоялашга қаратилган асосий ташкилотлардан биридир. Аммо сўнгги пайтлари унинг фаолиятидан қониқмаслик натижасида  телеграм каналимизга  (телеграм канал шахсий, аммо кўпчилик уни  экология қўмитаси, ёки экопартиянинг канали деб ўйлашади) кўплаб фикрлар келмоқда:

“Салом алайкум. Давлатнинг алоҳида муҳофаза этиладиган жойларига жуда кўплаб миқдорда пул ажратилиб, у ерларни муҳофаза қилишга, ҳайвонот ва нободот оламини сақлашга бел боғлаб келмокдасизлар. Нега эндиликда у ерларни ўзлаштириш ва у ерларда сунъий кўллар барпо этиб, у ерларни инсонларга ажратиб, у ерларни топташга ва келажак авлодларга буни ўз ҳолида сақлаш ва асраб- авайлашни ўз олдиларинга мақсад қилиш ўрнига қандайдир таниш- билишлари кўп бўлган инсонларни раҳбар қилиб, ижарага бериш ниқоби остида сотиб йўқ қилиб юборяпсизлар.

Гап Фарғона вилояти  Ёзёвон туманидаги қўриқхона ҳақида. Бу ерларни текшириб кетиш учун келган давлат ходимлари текшириш ва назоратни амалга ошириш ўрнига маишат ва ов қилиб,  у ерда сақланиб қолган қушлар ва ҳайвонларни ўлдириб кетишмокда. Шунинг учун ушбу шахсларга маош тўланиб, уларни хўжа кўрсинга юборяпсизларми?

Келиб кўринглар, Фарғона вилояти Ёзёвон туманида ҳозирги кунда барпо этилаётган сув обморини орқасида жойлашган қўриқхонани.

Барибир аҳволни ўзгартириш қўлларингданкелмаса керакку, ёзиб  қўявердимда.

Саксовул ва бошқа турдаги дарахтлар илгарига нисбатан 10 ёки 20% га қолган холос, тагидаги илдизигача кавлаб олишган.

Яна ЁДГОРЛИК жоймиш…”

Фарғоналик ўқувчимиздан келган мазкур  дил ноласига Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жавоб бера оладими?

Наргис Қосимова