Сўнгги пайтда Самарқанд, Жиззах, Хоразм вилояти Шовот тумани, Тошкент вилоятида итларни оммавий заҳарлаш кузатилди. Буни ким ва нима учун қилаяпти? Нега жониворларни ўлдираётганлар жазога тортилмаяпти?
Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси қошидаги дайди ҳайвонларни тутиш механизациялашган бўлими (отловка) бошлиғининг ўринбосари Шухрат Мухаммаджоновнинг айтишича, “пойтахт бўйича ойига 700га яқин ит тутилади. Улар бўлимда 5 кун сақланади. Ветеринар уларни фақат кўздан кечирим соғ ёки соғмаслигини аниқлайди”. Шу ўринда савол тўғилади. қандай қилиб фақат нигоҳ ташлаб, жониворни касаллигини билиш мумкин? Оч юрган жониворнинг албатта кўриниши яхши бўлмайди?! Албатта бўлим учун уларни овқатлантириш учун пул ажратилмайди.
Демак, уларнинг барчаси ёки очлик ва сувчизликдан ўлади, ёки улар ўлдирилади. Бу бўлимнинг Ветеринария қўммитаси эмас, оодонлаштириш қошида бўлишининг ўзи Ўзбеистонда тирик жониворларга ЧИҚИНДИ сифатида қаралаётганини билдиради. Балки дайди ит ва мушукларни заҳарлаш айнан уларни ушлаб кетиб, яна бари бир куч сарфлаб, ўлдириб юрмаслик учундир? Нега шу пайтгача на Экология қўмитаси, на экологик партия бунинг олдини олмаяпти? Жазо чоралари айбдорларга нисбатан топиб, кўрилмаяпти?
“Отловка” учун сарфланаётган миллионлаб сўм пул, бу бўлимларни қаровсиз жониворлар учун бошпаналарга айлантиришга, уларни Ветеринария Қўмитаси тасарруфига ўтказилишига нега не Қўмита, на Экопартия ҳаракат қилмаяпти. Одамлар уйига ит ёки мушукни “қуш бозоридан эмас” балки тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, жониворнинг ҳаёти учун масъулиятни бўйнига олган ҳолда шу бошпаналардан олса барча савобга қолмайдими?
Қачонгача ҳайвонларга, табиатга нисбатан ваҳшиёна муносабатда бўламиз? Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бундай хабарлар Ўзбекистоннинг имижига ҳам салбий таъсир кўрсатаяпти. Қачонгача ташқаридан бот-бот айтилаётган “вахший ҳалқ ва давлат” бўлиб қоламиз?
Наргис ҚОСИМОВА