Республикамизда ҳозирда жами 8 та қўриқхона ва 2 та миллий боғ мавжуд

11 январь – “Қўриқхона ва миллий боғлар куни”                                                            1 .Хисор давлат қўриқхонаси Қашқадарё вилоятида жойлашган бўлиб, қўриқхона 1983 йилда ташкил қилинган. Умумий майдони 80986 гектарни ташкил қилади.Бу қўриқхонанинг аксарият қисми арчадан иборат. Хисор қўриқхонаси ҳудудида ўсимликларнинг 870 дан ортиғи ўрганилган ва бу ўсимликлар ичида Ўзбекистон Қизил китобига кирган 38 тури мавжуд. Ушбу қўриқхона ҳайвонот дунёсини ўз ичига олиб ушбу ҳайвонлар ичида Қизил китобга киритилган ҳайвон ва қушлар мавжуд.

2.Сурхон давлат қўриқхонаси. Ушбу қўриқхона Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган бўлиб, 1986 йилда ташкил қилинган.  Умумий майдони 23802,38 гектарни ташкил қилади. Сурхон давлат қўриқхонаси кўплаб доимий ва вақтинчалик оқар сув манбаларига эга бўлиб, улар кўпгина кичик сой ва жилғалардан иборат. Бу қўриқхона ўзиниг чиройли табиати ва шаршаралари билан ажралиб туради. Бу қўриқхонада Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 41 та ўсимлик ва 8 тур ҳайвонлари учрайди.

3.Китоб давлат қўриқхонаси 1979 ташкил этилган бўлиб, умумий ер майдони 3938 гектарни ташкил қилади.Қўриқхона Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган.Бу қўриқхонанинг асосий мақсади юртимиз табиатида учрайдиган нодир ёдгорликларни қайта ишлаш ва илмий тадқиқиқот базасини шакллантиришдан иборат. Ушбу қўриқхонада водийдан бошланиб, ундан турли томонларга оқувчи Қорасув ва Ширдарсой дарёлари оқиб ўтади.  Мазкур унчали катта бўлмаган қўриқхона ҳудудида 800 турдан ортиқ юксак ўсимликлар мавжуд.

4.Зарафшон давлат қўриқхонаси 1975 йили ташкил қилинган.Ер майдони 2352 гектар майдонни ташкил қилади.Зарафшон қўриқхонасининг асосий мақсади Республикамизда йўқолиб бораётган популяциясини тиклаш ва сақлаш, бошқа қуш ва ҳайвонлар турларини муҳофоза қилишдан иборат. ушбу қўриқхонада 1995 йилдан Бухоро буғусини кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги пайтда 20 дан ортиқ буғулар истиқомат қилади.

5.Нурота ‘‘Ёнғоқлисой’’ давлат Қўриқхонаси 1975 йилда ташкил топган, умумий ер майдони 17752 гектарни ташкил қилади. Қўриқхона Жиззах вилоятининг ғарбий қисмида Навоий ва Самарқанд вилоятлари чегарасида жойлашган. Қўриқхона ҳудудида 76 оилагага мансуб 815 турдаги юксак ўсимликлар топилган, улардан 35 та ўсимлик Ўзбекистон Ресбупликасининг Қизил китобига киритилган.

6.Зомин тоғ-арча Қўриқхонаси Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида жойлашган. Қўриқхона 1928 йилда ташкил топган. Умумий ер  майдони 26840 гектарни ташкил қилади.Унинг 3 дан  2 қисми ўрмон билан қопланган.

7.Қизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йилда ташкил топган. Айни пайтда қўриқхонанинг умумий майдони 10311 гектарни ташкил қилади. Қўриқхонанинг 5338 гектари ўрмон билан қопланган. Ушбу қўриқхона ҳам ўзининг биохилмахиллиги билан ажралиб туради ва кўплаб ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ўз ичига олади.

8.Чўткўл давлат биосфера қўриқхонаси 1947йилда Тошкент вилоятининг Паркент ва Бўстонлиқ туманларида ташкил қилинган. Ғарбий Тянь – Шань Чўткўл тизма тоғларининг ғарбий ва шимолий ён бағирларида жойлашган.Ушбу қўриқхонанинг умумий ер майдони 35724 гектарни ташкил қилади.

Юнесконинг 1993 йил 15 февралдаги қарорига биноан қўриқхонага биосфера қўриқхонаси мақоми берилган.

Миллий табиий боғларимиз.

Миллий боғларнинг асосий мақсади, илмий ва маданий мақсадлардаги табиий объект ва мажмуаларни асраш ҳамда фойдаланишга қаратилган.

1.Зомин миллий боғи 1976 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги тасарруфига киради, у Жиззах вилоятида. Умумий ер майдони 24110 гектарни ташкил этиб, 16828 гектари ўрмон билан қопланган. Боғнинг шарқий қисми Тожикистон билан чегарадош. Боғда 700 тур ўсимлик, шундан 13 тури Қизил китобга киритилган, ҳайвонлардан 153 тури мавжуд.

  1. Угам- чотқол давлат табиат миллий боғи 1990 йилда ташкил этилган.Тошкент вилоятида жойлашган. Умумий ер майдони 5740 гектарни ташкил қилади. Ушбу боғда 1000 дан ортиқ ўсимлик дунёси ва 550 дан ортиқ ҳайвонлар тури мавжуд.