Энди улар жарима тўлайди

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрел куни автомашинанинг юриш имкони булмаган Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида инспекторлар 30 км масофада пиёда юриб назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 1 та ҳолатда Яккабоғ тумани «Татар» қишлоғида яшовчи фуқаролар Кенжаев Абдихалим Тоштемирович, Юсупов Бехруз Дилшод ўғли деб таништирган шахслар томонидан балиқ овлаш тақиқланган вақтда 2 дона махсус леска тўрлар билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция(CITES)нинг иловаларига киритилган 16 дона Амударё гулбалиғи (Фарел), ва 2 дона Мойбалиқ (Маринка)лар овлаганлиги, бундан ташқари ўрмон фонди еридаги қалин арчазорлар ичида юқоридаги кўрсатилган манзилда яшовчи Кенжаев Жонтемир Тоштемирович исмли шахс ўзига тегишли 2 дона тақиқланган тузоқ (маҳаллий номи жела)ларда 2 бош какликларни ноқонуний овлаганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Мазкур аниқланган ҳолат бўйича Табиатга, ҳайвонот дунёсига 108 110 400 (бир юз саккиз миллион бир юз ўн минг тўрт юз) сўм етказилган зарар ҳисобланиб тегишли тартибда кўриб чиқиш учун прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz