БЎРИНИ СЎЙГАН ЧЎПОН ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

«Ekolog» телеграм каналида  Жиззах вилояти, Янгиобод туманининг Учтурғон қишлоғида фуқаро томонидан бўрининг сўйилиши акс этган суратли хабар юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси экологик инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилди.

Ўрганишлар давомида Янгиобод тумани «Ҳавотоғ» ҚФЙнинг Учтургон қишлоғида яшовчи фуқаро  Ж.З.   томонидан ушбу ҳолат содир этилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 млн. сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Шунингдек, фуқарога ҳайвонот дунёси давлат томонидан муҳофаза этилиши тўғрисида тушунтириш олиб борилди.

Жиноят жазосиз қолмайди. Табиатга меҳрли бўлайлик.

☘️Каналимизга обуна бўлинг @ekologuz

Савол ва экомуаммолар бўйича @eklguz_bot мурожаат қилинг