Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистон махсус борти Туркиянинг Газиянтеп шаҳрига етиб борди.
Бортда 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бирга навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди
“Ўзбекистондан Туркия давлатига кинология хизматини ҳам олиб келганмиз”, дейди Исмоил Шарипов махсус вазифалар бўйича Республика қутқарув маркази командири, полковник.
Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. Ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.