Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди

Куни кеча «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ҳудудларида ёлғиз кезиб юрган қўнғир айиқ боласини топиб олишгани ҳақида хабар берган эдик.

“Кичкинтойнинг вазни жуда оз. Айиқлар одатда қишги уйқуга кетишдан олдин, совуқ ҳавода уларни ҳимоя қилиб, кўкламгача етиб олишга имкон берувчи қалин ёғ қатламини йиғишлари лозим эканлиги инобатга олсак, айиқча омон қолмаслиги мумкин эди.Шунинг учун жониворни бизнинг реабилитация марказимизга ўтказиш лозим деб топилди” дейди ҳайвонот боғи ахбарот хизмати.

Айни чоғда у мутахассислар назорати остида, улар айиқчага қулайлик яратиш учун барча имкониятларни ишга солмоқдалар.