Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти ҳудудидаги табиий сув ҳавзаларига тегишли бино ва қайиқларга тақиқ мухрлари қўйилмоқда.
Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 12.03.2020 йилдаги 65-сонли буйруғига асосан бошқарманинг мутахассис ҳамда инспекторлари томонидан Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган «Зикри», «Девхона» ҳамда «Хадича» табиий сув ҳавзаларининг мутассаддилари ҳамда ходимларига Республикамизнинг барча сувликларида балиқ урчиш даври бошланиши муносабати билан ов қилиш жорий йилнинг 16 апрелидан 31 майигача бўлган муддатда тақиқлангани борасида тушунтириш ва огохлантириш ишлари олиб борилди.
Шу билан бирга мазкур кўлларга тегишли бўлган бино, ҳужра ва қайиқларга тақиқ мухри қўйилди.
Бухоро вилояти Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz