Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрел куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги «Тошқўрғон» бўлими ва Хисор қўриқхонаси Қизилсув бўлими оралиғидаги буфер зонаси ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қизилдарё» дарёсида 2 нафар шахслар Яккабоғ тумани «Сувлисой» қишлоғида яшовчи Ашуров Нодир Абдимуродович ва ўзини таништирмаган бир нафар шахс балиқ овлаш тақиқланган вақтда бир дона қармоққа уланган леска тўр билан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция(CITES)нинг иловасига киритилган 4 дона Амударё гулбалиғи (Фарел)ларни овлаганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур аниқланган ҳолат бўйича 4 дона Амударё гулбалиғи (Фарел)лар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига ва Халқаро савдо қилиш тўғрисидаги Конвенция(CITES)нинг иловасига киритилган 4 дона Амударё гулбалиғи (Фарел)лар ноқонуний овланганлиги натижасида Табиатга, ҳайвонот дунёсига 26 760 000 (йигирма олти минг етти юз олтмиш минг) сўм етказилган зарар ҳисобланиб тегишли тартибда кўриб чиқиш учун прокуратура органларига тўпланган ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz