Карантин вақтида ЛОЛА сайлига чиқганлар энди жарима тўлайдими?

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари А.Қурбонов, Ш.Омонов, Ш.Саломов, О.Шодмонов, Ш.Нормуродов, С.Бойназаров, Ж.Тўйчиевлар иштирокида жорий йилнинг 21 апрел куни Яккабоғ тумани тоғли ҳудудларида браконерликка қарши курашиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказишганда, Яккабоғ тумани Татар МФЙ «Сувлисой» қишлоғидан «Зармаст» қишлоғига Қизилдарё дарёси бўйлаб кетувчи йўлда дамас русумли давлат рақами 70 С 242 FA автомашинада Шахрисабз тумани «Тўдамайдон» қишлоғида яшовчи автомашина ҳайдовчиси Ўроқов Шахбоз Раббим ўғли ва шериклари Эргашев Жасур Абдирашидович, Хусанов Шахбоз Шерали ўғли, Рўзимуродов Умрзоқ Қурбонович, Ботиров Элшод Зокирович, Ўроқов Учқун Жамол ўғли, Абдуллаев Мирзо Насурали ўғли деб ўзларини таништирган шахслар Яккабоғ давлат ўрмон хўжалиги ўрмон фонди ерларидан жами  105 туп Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камайиб кетаётган Улуғвор лола Тюльпан великий (Tulipa ingens T.M.Hoog) ўсимлигини ноқонуний юлиб-териб олганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 105 туп ҳозирда камайиб кетаётган Улуғвор лола Тюльпан великий (Tulipa ingens T.M.Hoog) ўсимлигини ноқонуний юлиб-териб олганлиги натижасида Табиатга, ўсимлик дунёсига 11 707 500 (ўн бир миллион етти юз етти минг беш юз) сўм етказилган зарар ҳисобланиб тегишли тартибда кўриб чиқиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

 

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz