Жанубий Гужарот университети ходими Харшил Пател бошчилигидаги ҳиндистонлик герпетологлар мамлакат шимол-шарқидаги Аруначал-Прадеш штати бўйлаб уюштирилган экспедиция вақтида янги шақилдоқ илон турига дуч келди, деб хабар беради The Indian Express.
Олимлар ушбу илон турини «Гарри Поттер» ҳақидаги фильмларнинг салбий қаҳрамонларидан бири — Салазар Слизерин номига Trimeresurus Salazar деб номлади. Ҳогвартс сеҳргарлар мактабидаги факультетлардан бири ҳам айнан унинг шарафига номланган. Адабий-фантасик асарга кўра, Слизерин илонлар тилида гаплаша олган ва «Гарри Поттер» асарида илонларни тушуна оладиган энг машҳур персонаж бўлган.
Олимларнинг тан олишича, дастлаб улар ушбу янги турни Нагайна деб аташ ниятида бўлган, бироқ буни кейинги турлар учун сақлаб қўйишга қарор қилган.
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz