ЁЗЁВОН 6 апрель куни туман марказида гуркираб ўсиб турган азим чинорлар ҳеч беаёв кесиб юборилди. Дарахт кесиш туманда одатий ҳолга айланган. 2 йил аввал туман марказидаги 25 туп қимматбаҳо арча дарахти шафқатсизларча кесилган.
Карантин режими жорий этилган кунлари чинорларни кесиш кимга, нимага керак бўлиб қолди?
Маълум бўлишича, чинорлар туман ободонлаштириш бошқармаси муҳандиси томонидан туман ҳокими ва бошқарма бошлиқларининг оғзаки кўрсатмаларига кўра кесилган. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идораси мутасаддиси муҳандисга 2 230 000 сўм маъмурий жарима ва 24 530 000 сўм зарарни юклаган. Айтишларича, бунинг учун экология идораси туман ҳокими томонидан яхшигина дакки эшитган.
Экология идораси муҳандисни жазолабди. Аммо дарахт кесишга буйруқ берган катталар сувдан қуруқ чиқди. Президентимиз белгиланган дарахт кесиш бўйича мораторийни бузган раҳбарлар ҳам қонун олдида жавоб бериши шарт!”
Ўйлаймизки тегишли ташкилот раҳбарлари ушбу мурожаатни беэътибор қолдиришмасдан жавобгарларга чора кўришади.
Манба:
каналиТелеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz