Бугунги кунда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларга ечим топиш, экологик муаммоларга ўзимизда дахлдорлик ҳиссини шакллантириш шу билан бирга экологик муаммоларни ҳал қилишдаги ислоҳотларни аввало ўзимиздан бошлашимиз лозим.
Жиззах вилояти экология бошқармаси келтирган маълумотларга кўра, вилоятда маиший чиқиндиларни саралаб, қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи 23 та корхона ва тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлиб, шундан: 11 таси пластмасса, 2 таси қора метал парчалари, 4 таси шиша ва 6 таси қоғоз-картонларни йиғиб қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади. Вилоятда маиший чиқиндиларни саралаб, қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи 23 та корхона ва тадбиркорлик субъектларининг йиллик жами қайта ишлаш қуввати 250 381 тоннани ташкил этади.
Улар томонидан 2021 йилда жами 57 988,1 тонна чиқиндилар сараланиб (5 081,0 тонна пластмасса, 4 540 тонна қоғоз-картон, 3 349 тонна шиша ва 45 019,0 тонна қора метал парчалари), иккиламчи хом-ашё сифатида қайта ишланган ва чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 2021 йил якуни билан 31,1% ни ташкил этган.
Дунё тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, аҳоли томонидан чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш имкониятига эга бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш орқали экологик муаммоларга бир оз ечим топмоқда.
Маълумотларга кўра, Ўзбекинстонда 34 млнга яқин аҳоли истиқомат қилади. Эътиборлиси шуки, қайта ишланадиган ва қайта ишланмайдиган чиқиндиларнинг чиқиндихонада ажратилмаслиги ёки тўлиқ ажратиш имконияти мавжуд эмаслиги яна бир муаммолардан биридир.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон шароитида чиқиндиларни қайта ишлаш имконияти 2021-йил якуни бўйича 31,1% кўрсатмоқда. 34 млнга яқин аҳолиси бор Ўзбекистон учун бу рақамлар бир оз камдек назаримизда.
Жанубий Карея Республикаси чиқиндилардан биогаз олаётган бир вақтда юртимиздаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун чиқинди идишлари (контейнрлар) ни чиқинди турига қараб (қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик чиқиндилар) чиқинди идишларни қўйилмаганлиги ачинарли ҳолатлардан биридир.
Швесия давлати чиқиндиларни қайта ишлаш орқали электр энергиясини олаётган бир вақтда бизда чиқинди палигонларидан чиқаётган захарли газнинг атмасферага кўтарилиши ва бунинг ечими жуда секинлик билан амалиётга жорий этилаётгани аламли.
Интернет маълумотларига кўра, (ҳттпс://www.блуеоcеанстратегй.cом/блог/турнинг-wасте-энергй-сwеден-реcйcлинг-револутион/) Швециядаги чиқиндининг атиги 1% чиқиндихонага юборилади. Чиқиндини ёқиш орқали яна 52% энергияга олинади, қолган 47% эса қайта ишланади. Чиқиндидан ишлаб чиқариладиган энергия миқдори бир миллион уйни иситиш ва 250 минг уйни электр энергияси билан таъминлайди.
Мен ушбу жамиятда яшовчи ва нафақат жамият муаммоларига балки экологик муаммоларга ҳам бефарқ бўлмаган шахс сифатидан шуни айтишим мумкинки, шаҳар атрофи ва шаҳар ичида дарахтларни кўпайтириш, кўп қаватли уйларда жамоат жойларида уч гуруҳга бўлинган чиқиндилар учун контейнрларни кўпайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш орқали қайта ишланадиган чиқиндилардан ишлаб чиқариш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш орқали мавжуд муаммоларимизга ечим топишимиз мумкин. Буни рақамлар мисолида кўрадиган бўлсак, маиший чиқиндиларни саралаб, қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва тадбиркорлик субъектлари сонини 23 тадан 40 тага, қайта ишланган ва чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини йил якуни билан 31,1% дан 50 % га кўтариш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш эришилади.
Шундай экан, айни пайтдан ўзимизда экологик муаммоларга бўлган дахлдорлик ҳиссини ошириб, хонадонимиздан чиқадиган ва қайта ишланадиган чиқиндиларни саралаш орқали ислоҳотни аввало ўзимиздан бошлайлик.
Маърифат МАВЛАНОВА,
Жиззах вилоят транспорт бошқармаси матбуот котиби.
[:]