ЧИҚИНДИЛАРНИ  ЁҚИШ МУМКИНМИ?

Сайтимизга обуначимиздан ташвишли хабар келди:

«Ассалому алайкум мен бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Туманларда ахлат, чиқинди ташланадиган жойларда чиқиндиларни ёқиб қўйиш тўғрими ёки экология томондан рухсат берилганми?

  Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани “Комилчўл” МФЙ да жойлашган чиқиндихонадаги чиқиндиларни доимо ёқишади. У эса ёнмасдан тутаб, атрофдаги қишлоқлар, фермер-хўжаликларни қоплаб, атрофда яшаётган фуқароларни заҳарламоқда”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сонли қарорига биноан  “Жисмоний ва юридик шахслар учун қуйидагилар тақиқланади:

қаттиқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга (кўчаларга, ҳовлиларга, сув йўлларига, ариқ ва қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, жойлаштириш ва кўмиш учун мўлжалланмаган бошқа жойларга) ташлаш ҳамда жойлаштириш;

суюқ маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ва объектларга (уйлар ҳудудидан ташқарига, суғориш тизими коллекторларига, сув йўлларига, ариқларга, ёмғир сувларининг канализация тизимига, очиқ, горизонтал ва вертикал ёпиқ дренажларга ҳамда ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган бошқа жойларга) оқизиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни автотранспорт воситаларидан уларнинг тўхташи, тўхтаб туриши ёки ҳаракатланиши вақтида рухсат этилмаган жойларга ва объектларга ташлаш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни уларни жойлаштириш объектларида (ер ўралар, идишлар ва ҳ.к.), ташкилот ҳудуди, далалар ва аҳоли яшаш пунктларида махсус техник қурилмаларсиз ёқиш;

баргларни ёқиш;

кўп квартирали уйнинг умумий фойдаланиладиган жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва сақлаш жойларини ташкиллаштириш;

йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндиларини чиқинди тўплаш шохобчаларига ташлаш ва жойлаштириш”

 

 

🍀 Каналимизга уланинг 👇. Присоединяйтесь нашему каналу👇 https://t.me/ekologuz