5 июнь- Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Айнан шу куни бутун дунёда жониворларни ҳимоялаш билан шуғулланадиган ташкилотларга ҳомийлар ёрдам қўлини чўзиб, жамоатчилик вакиллари, аҳоли уйсиз ҳайвонлар учун бошпаналарга ташриф буюриб, уларга ҳам моддий ҳам амалий кўмак беришади. Бевосита табиатни асраш учун тадбирлар, акциялар, экологик дарслар ўтказилади. Чунки экология бугун инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ соҳа, фандир. Экология ёмонлашса инсон саломатлигига, атроф-муҳитга жиддий путур етади, барча тирик жонзотларнинг ҳаёти хавф остида қолади.
Ўзбекистонда буни ҳали охиригача тушуниб етилгани йўқ, айниқса аҳоли томонидан. Тадбиркорларимизникуя айтмаса ҳам бўлаверади. Даромад олиш учун бутун жонзотларни йўқ қилиш, дарахтларни кесиш, ҳавони, сувни ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлослантиришга тайёрдирлар. Фақат ўзлари, оиласи фаровонлиги ўйлашади, аммо ХАЛҚни, ТАБИАТни эмас!!!
Яна бир масала. Атроф-муҳит ҳимояси фақат Госкомэкология ёки Экопартияни иши эмас, бу барчамизнинг ишимиз, мақсадимиз бўлиши ЛОЗИМ! Чунки Ҳавонинг, сувнинг, Ернинг ифлосланишидан биринчи галда биз ва фарзандларимиз, жону-жигарларимиз касалланишади, вафот этишади!
Бугун экологик муаммолар Ўзбекистонда жуда кўп. Хусусан:
-
- Сардобада сув тўғонининг фожиаси оқибатида ёввойи табиат (флора ва фаунага) етказилган зарарни ҳисоблаб, Бош прокуратурага тақдим этиш лозим. Сардоба сув омбори фожеасидан фақатгина аҳоли ва уй ҳйвонлари эмас ёввойи табиатнинг миллионлаб вакиллари нобуд бўлди? Бунинг учун ким жавоб беради?
- “Сайхун” буюртма питомниги ҳароб ҳолатда. Унинг аввалги мақомини тиклаб, фаолиятини йўлга қўйиш. Сайхун питомнигини срочно буйруқ чиқартириш керак махаллий аҳамиятга эга қўриқхона сифатида расмийлаштириш зарур.
- Вилоят, туман, шаҳар обдонлаштириш бошқармаларига қарашли уйсиз жониворларни тутиш (Отловка) ларни уйсиз ҳайвонлар бошпаналарига айлантириш ва бу ҳақидаги ВМ қарорига ўзгартириш киритиш (Чунки отловкаларга сарфланаётган пул ўзини оқламаяпти, у ерда ҳайвонлар 5 кун сувсиз, емаксиз ушлаб ўтириб, ўлдирилади ва жаҳон ҳамжамияти нигоҳида биз энг меҳрсиз ва ваҳший давлатлардан бири бўлиб турибмиз. Улар бошпаналарга айлантирилса (Ўзбекистонда атиги 2 та хусусий приют бор, улар ҳам зўрға кунини кўраяпти, давлат ёрдам бермайди) стерилланади, эмланиб одамларга бериш фаолиятини йўлга қўйса бўлади ҳам жониворлар сақланади)
- Ўзбекистон чегараларида мусодара қилинаётган ёввойи ҳайвонларни вақтинчалик питомниги йўқ. Уларни ушлаб туриб, даволаб қўриқхоналарга қўйиб юбориш зарур. Бизда ҳайвонот боғига топширилади. Бу эса унинг табиат қўйнига қайтарилмайди дегани. Шу сабали Мусодара қилинган хайвон ва қушларни вақтинча ушлаб туриш ва реабилитация қилиш марказини ташкил этиш зарур.
- Катта трассаларда жуда кўплаб жониворлар ҳайдовчиларнинг бефарқлиги оқибатида ҳалок бўлади. ДАН билан келишиб, кузатув камералари орқали жониворларни уриб юбориб, уларга ёрдам бермаган. Ветеринария клиникаларига олиб келмаган ҳайдовчиларни жазога тортиш шарт
- Автотрассаларда ҳайвонларни у томонан бу томонга ўтувчи (асосан довонларда) яшил кўприклар қуриш керак, бу борада таклиф бериб, қарор чиқартириш зарур.
- Чиқиндиларни бартараф этиш сиёсатини кучайтириш, чиқинди ташлаганига жарималарни кўпайтириш, бундан ҳам ДАН билан биргаликда келишиб камералардан фойдаланиш керак.
- Экоинспекцияни бутунлай ислоҳ қилиш зарур. Одамлар улардан қўрқиши лозим. Яъни уларнинг ваколатларини кучайтириш, ҳуқуқларини кенгайтириш, экологик жиноятлар борасида жарималарни ошириш, жазони қатъийлаштириш борасида таклифлар киритиш керак. Одамларимиз экологик қонунларни писанда қилмаяпти. Бунинг учун ҳамма инспектори ишдан бўшатиб, ИИВ структураси билан ҳамкорликда инспекцияни янгидан ишга олиш керак. Инспектор сержантлар мактабида ўқисин милиция билан бирга, одамлар билан алоқа қилишни, конфликтлар психологиясини ўргансин. Инспекторни Олий маълумотли бўлсин деган талабни олиб ташлашса хам майли, 38 та маъмурий ҳуқуқбузарликни оформить қилишни бир амаллаб сержант мактабида хам ўрганиб олади. Вилоятларда қурол олиб юрсин инспектор.
- Экоинспекторлар маошини ошириш зарур, 1 млн сўмга у оиласини боқадими ёки браконьерлар ортидан югурадими?
- Аввало халқ таълими тизимида экологик соатларни кўпайтиришга эришиш лозим. Чунки болалрнинг экологик онгини ёшлиидан ўзгартирмасак, кейин амалга ошииш анча қийиндир.
- Қизил китобга киритилган тоғ лолалари, ровоч, ширач ўсимлиги ширасини браконьерлар томонидан тўпланишини тўхтатиш ва олдини олиш. Ҳуқуқбузарларни жавобгарликка тортиш. Зеро, лолаларни перевал ва бочк
ада бемалол сотишаяпти ва бу йилдан йилга авж олаяпти. Баъзилари қизил китобдаги лолалар, бемалол сотилиши бу экология қўмитаси шаънига котта доғ, яъни махаллий аҳоли буни ҳуқуқбузарлигини билмайди ҳам. Ширач ширасини Сурхондарёда тўпланади, Хитойга экспорт учун, унинг хам баъзи турларини қизил китобга киритганмиз, барибир пуллик нарса, инспекторларни олдини олишга салохияти етмаяпти. Ровочни бўлса ўзизам биласиз, бемалол тоққа чиқиб бемалол терволишади, бунгаям хар баҳорда рейд қилиш керак. Қайси сотувчи рухсатнома билан терибди, қайси бири ўзи экиб терибди? Деган саволларга жавоб беришлари зарур. Чунки бу ўсимликлар илдизи билан терилади, бу кетишда ровоч қоладими тоғда?
12. Интернетда ёввойи ҳайвон ва қушлар сотилишига чек қўйиш керак. Қизил китобга тошбақани киритдик, Интернет эса тўла эълон. Ижтимоий тармоқларни инспекторлар мониторинг қилмайди. Мониторинг орқали ҳам ҳуқуқбузарларни бемалол ушласа бўлади.
13. Экология қўмитаси, Экопартиянинг барча шаҳар ва вилоятларида ишонч телефонлари фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг ишини таъминланишини йўлга қўйиш лозим. Мазкур мурожаатларни ва ечимини ОАВда ёритиб бориш керак.
Наргис Қосимова