ХIII асрда дунёнинг деярли ярмини забт этиб, муғуллар империясига асос солган Чингизхон ғалабасининг сири нимада? Қўшинларининг кўплигими? Уларнинг шавқатсизлигидами ёки бошқа нарсадами? Олимларнинг фикрича, айнан қулай иқлим шароити, ёмғирнинг кўп ёғиши натижасида ўсимликларнинг гуркираб ўсиши 1211-1225 йилларда Чингизхон қўшини асосини ташкил этган отларини зарур емиш билан таъминлаб, йилқи подаларининг беҳисоб даражада кўпайишига олиб келган. Бу ўз навбатида муғулларнинг салб юришлари мувафаққиятининг гарови бўлди ва қисқа вақт ичида уларга Европадан Жанубий Шарқий Осиёгача бўлган ҳудудни ўз ичига қамраб олган улкан империяни барпо этишга ёрдам берди.
Муғул империясининг парчаланганлигига 7 асрдан вақт ошган бўлсада, ҳозиргача мамлакатда бундай серёғин, йилқи ва чорва учун қулай иқлим кузатилганича йўқ. Шунга қарамай бугунги кунда ҳудуди 1.564.100 км2 ни ташкил этган Монголия халқ республикасининг қишлоқ хўжалигининг асосини ташкил этган йилқичилик ва чорвачилик жадал суръатларда ривожланмоқда.
Чорва сони аҳолидан кўп
![]()
“Яшил инқилоб” деҳқончиликни ривожлантиради Муғуллар деҳқончилик сирлари билан қадимдан таниш бўлиб,XIII асрда Мўғилистондан ўтаётган хитой сайёҳи Чан Дэ бу ердаги бўғдой, сўли ва арпа далалари ҳақида ёзиб қолдирган. Қадимшуносларнинг қайдларига кўра, муғуллар деҳқончилик билан 2000 йил илгари шуғулланиб бошлашган. Ўша пайтлариёқ ирригация тизимлари барпо этилиб, Ғарбий Монголияда жойлашган ва энг қадимги ҳисобланган (1300 йил) канал бугунги кунда тикланиб, ундан самарали фойланилмоқда. Деҳқончилик асосан дарё бўйлари, қир бағирларида ривожланган. Ғалладан ташқари бу ерларда картошка, карам, пиёз, сабзи, шолғом, шакар лавлаги билан биргаликда нўхот, ловия, зиғир, кунгабоқар ҳам етиштирилмоқда. Ғарбий аймоқларда аҳоли боғдорчилик билан шуғулланишга уринишмоқда.
6000 АҚШ долларига таймен балиғи Монголиядан денгизга чиқиш йўли бўлмасада, сўнгги йилларда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида балиқчилик ривожланмоқда. Айтиш жоизки, бутун дунёдан балиқчилар Монголияга фақат шу ерда истиқомат қилувчи таймен балиғини тутиш учун келишади. Улар учун 14 кунлик махсус балиқ тутиш бўйича саёҳат уюштирилиб, бундай тадбир 4000 АҚШ долларидан 6000 гача туради. Энг қизиғи ушланган таймен балиғи билан фақатгина суратга тушиш рухсат этилиб, сўнг у дарёга қўйиб юборилиши керак. Балиқни ўзи билан олиб кетиш учун эса яна 100 доллар тўлаш керак бўлаади. Мамлакатнинг дарё ва кўлларида лосось, осётр, форель, дўнгпешона, сазан, чўртан каби балиқлар ҳам кўп бўлиб, улар асосан Сибирь, Байкалорти орқали келадиган дарё ирмоқларида кўплаб мавжуд. Мўғилистоннинг Дархад ва Хубсугул кўлларида олимлар бугунги кунда йўқолиб кетган деб таҳмин қилинган сибир хариуси ва дархад оқ балиғи ҳамда форелнинг энг қадимги тури бўлмиш ленок (дарё қоплони)ни топишган. Ҳозирда Монголияда аста-секинлик билан бўлсада сунъий ҳавзаларда балиқ етиштириш ривожланмоқда. Хусусий хўжаликлар асосан балиқнинг форель, дўнгпешона, оқ амур, сазан турларини етиштиришга ҳаракат қилишмоқда. Наргис ҚОСИМОВА |