Хоразм влоятида бир қанча сув билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шулардан бири ичимлик ва суғориш учун сувни етказиш муаммосидир. Бу ерда республикамизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сув танқислиги янада кучлироқ сезилади. Вилоятнинг Янгибозор тумани энг чекка ҳудудларидан бири бўлган туманда сўғориладиган ерлар 23 мингдан зиёддир. 8 та сув истеъмолчилари уюшмаси мавжуд. Янгибозор тумани дарё бўйида жойлашгани билан Бузқалъа каналини оладиган бўлсак, у энг охирги нуқтасида жойлашган. СИУларнинг аксариятида фаолият юритиш учун етарли шароит йўқ. Бўзқалъа каналининг узунлиги 40 км. дир. Асосан унинг суви фермер хўжаликларида сўғориш, балиқчилик хўжаликларида фойдаланилади. Туманда 28 та балиқчилик хўжалиги бор. Ҳар бир хўжаликка фаолиятидан келиб чиққан ҳолд
а лимит белгиланган. Бир кунда ўртача туман 40-45 метр куб сув билан таъминланади. Аҳоли асосан Туямуйин сув омборидан бериладиган сувни ичади, ерни сўғоришади. Медиатурнинг иккинчи куни журналистлар Янгибозор тумани Бўз қалъа сув истеъмолчилар уюшмаси биносининг реконструкцияси билан танишишди. Уюшманинг биноси таъмирланган бўлиб, лойиҳа доирасида компьютер жиҳозлари билан таъминланган. Айни пайтда бу ерда 6 нафар ходим ишлайди. Мазкур нодавлат ташкилотнинг асосий вазифаси фермер хўж
аликларига сувни тўғри тақсимлаб беришдан иборат. Давлат бюджетидан молиялаштирилмаганлиги сабабли, СИУлар фермерларга хизмат курсатгани сабабли улардан келадиган бадал эвазига фаолият кўрсатади. СИУ раҳбари Қадамбой Нурметовнинг айтишича, уюшма лойиҳага киритилгач, аҳвол анча яхшиланган. Бино ва компьютер жиҳозлаидан ташқари мироблар велосипед ва сув ўлчагич асбобларини ташиш учун аравали мотоцикллар билан таъминланишган. Ҳудудга 15 та сув ўлчаш ускуналари ўрнатилди, яна 15 тасини олиб келиш мўлжалланмоқда.
Бўз қалъа сув истеъмолчилар уюшмаси 2300 гектар майдондаги 15 пахта ва ғалла фермер хўжалиги, 8 боғдорчилик, 2 чорвачилик хўжаликлари ҳамда 3 маҳалла аҳолиси
томорқаларини сув билан таъминлашга хизмат кўрсатади. Бу ерда дастур доирасида уюшма идораси тўлиқ қайта таъмирланиб, мебеллар билан жиҳозланган. Уюшма фаолиятини янада яхшилаш мақсадида техника восита ва велосипедлар билан таъминланган. Каналнинг тозаланиши натижасида эса 6-9 километр масофага сув бир меъёрда етказилиб берилмоқда.
Навбатдаги объект “Дарёлик” каналидаги гидропостлар қурилиши ва “Дарёлик-Арна” каналидаги насос станциялари бўлди. Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастурининг БМТ Тараққиёт Дастури томонидан амалга оширилаётган 2-компоненти доирасида мазкур канал тозаланди. “Бўзёп” коллекторига секундига 500 литр сув тортиш қувватига эга 2 та насос ўрнатилди. Янгибозор туманидаги “Қадрият” маҳалласи сувдан қийналарди. 520 хонадон бўлиб, 8 та фермер хўжалиги бор. Шунингдек мазкур каналдан “Ифтихор” маҳалласининг аҳолиси билан фойдаланади. Умумий ҳисоблаганда 610 та ҳонадон ва 970 гектар сув ичади. Насос 2019 йилнинг бошида ишга туширилиб, аҳоли сув билан тўлиқ таъминланди. Бузёп каналининг охирги нуқтасида жойлашганимиз сабабли сув муаммоси кучли эди. Аммо шунга қарамай ҳануз фермер хўжаликлари томчилаб сўғоришга ўтганича йўқ. “Қадрият” маҳалласининг раиси Сафарбоев Фарход мавжуд 8 та фермердан 2 тасигина ерининг жуда кичик қисмигина сувни тежаш технологияларга мослаштиришганини айтди.
-Фермер хўжалигимизда 107 гектар пахта ва ғалла экканмиз, дейди “Шоира-Ҳафиза” фермер хўжалиги раҳбари Бобожон Ёдгоров.- Сув танқислиги сабаб буғдойдан ҳар гектарига 16-17 центнердан, пахтадан 20-25 центнердан ҳосил олардик. Янги насос қурилиши сабаб бу йил буғдойдан ҳар гектарига 65 центнердан ҳосил олган бўлсак, пахтадан гектарига 50 центнердан ҳосил олишни ният қилиб қўйдик.
Қoрамази-Қиличбой ирригация тизими бошқармаси тасарруфидаги “Дарёлик” бош канали 1970 йилда ишга туширилган, – деди Янгибозор тумани Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
Мақсуд Собиров. – Айнан шу ерда сув тақсимланади ва бошқарилади. Биз авваллари сувни ўлчаш учун қайиқлар ёрдамида ускуналар билан сувни ўлчар эдик. Дастур доирасида бизга доплер-профилограф ускунаси тақдим этилди. Бу ускунанинг афзаллиги шундаки, у сунъий йўлдош орқали сувнинг сарфи, тезлиги, шўрланиши ва чуқурлигини компьютерга узатади. Бу эса фермер хўжаликларига сувни тўғри тақсимлаб беришимизга катта имконият яратди.
“Дарёлик-Арна” каналидаги мавжуд насос станцияларининг бошқарувини такомиллаштириш мақсадида янги энергия таъминоти тизими барпо этилмоқда. Бунинг натижасида йилига 1 миллион 123 минг кВт/с электр энергиясининг тежалиши ҳамда қарийб 5000 гектар майдонни сув билан таъминлаш мумкин бўлади.
Наргис Қосимова