Унутилмас тўрт кун…. ёхуд қорақалпоқ экоинспекторларининг хавфли фаолияти билан танишув

Қуролланган браконьерларга қуролсиз чиқаётган қаҳрамонлар

 (Давоми)

Азамат Айдарбеков экоинспекторларнинг браконьерлар билан учрашуви ҳақида  тўхталишни унчалик истамади. Унинг камтарлиги, қўл остидаги инспекторларга ҳар қандай вазиятда ёрдамга ошиқиши, на инсон на ҳайвонни  оғир аҳволда ташлаб  кетмаслигига медиатур давомида гувоҳ  бўлдим.  Биздаги маълумотларга кўра, айнан Азамат Айдарбеков раҳбарлигида ўтган йили Қунғирот туманида 24 май куни «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи директорининг буйруғи билан учта  миилий боғ экоинспектори ва Қорақалпоғистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспектори текширувга жўнаб кетишади. Соат 13:30 атрофида улар қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган мототциклдаги икки овчини кўриб қолишади. Овчилар кескин бурилиб, шарққа қараб ҳаракатланишган. Инспекторлар уларни таъқиб қилишн

и бошлашади, тахминан 5−6 км масофадан кейин браконьерлардан бири транспорт воситасини ташлаб, аравали бошқа мотоциклга ўтади. Шу заҳоти у ов милтиғини чиқариб, инспекторларнинг машинасига ўқ узаман деб қўрқитишни бошлади. Ход

имлар масофани сақлаган ҳолда таъқибни давом эттиришади. Бу вақтда браконьерлардан бири отилган жайронларни йўлга улоқтира бошлайди. 20−25 км ўтгач, иккинчи мототцикл ҳам тўхтайди. Овчилардан бири шеригининг бошига милтиқ тирайди ва қўмита ходимлари «тўсатдан юзага келиши мумкин бўлган ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида» бурилиб, жўнаб кетишади. Йўлда улар «Қизил китоб» га киритилган 11 ҳайвоннинг гўшти ва ҳудди шунча жуфт жайрон шохини йиғиб, баённома тузадилар. Тахминан 20:15 да, улар воқеа тўғрисида Миллий боғнинг директорига телефон орқали хабар беришади.

Худди шу куни унинг топшириғи билан парк директори ўринбосари, Орол денгизи табиатини муҳофаза қилиш прокурори ёрдамчиси, Миллий гвардия ходими ва Қўнғирот тумани ИИБ тезкор ходими инспектор ва бошқа ходимлар билан иккита машинада («Нива» ва «УАЗ») воқеа жойига боришади. Эртаси куни эрталаб, тахминан соат 04:30 да, ташлаб кетилган биринчи мотоцикл топилади ва «Нива» юкхонасига юкланади. Машина туманга қайтиб кетади, иккинчи машина эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва инспекторлари билан овчиларни излаш учун «Жаслиқ» қишлоғига йўл олади.

«Нива»да Қўнғирот туманига қайтаётган инспекторлар соат 10:00 атрофида иккинчи мотоциклни топиб, машинага улашган. Шу пайт уларнинг қаршисидан қурол кўтарган овчилар чиқиб келишади. Улар иккита инспекторга таҳдид қила бошлаганлар ва машинанинг юкхонасига ўтиришга мажбур қилишган. Овчилардан бири инспекторни рулга ўтқазиб, унга қурол тираган ва қишлоққа боришини айтган. Унинг сўзларига кўра, «Жаслиқ» дан тахминан 25 км узоқликда машинани тўхтатиб, овчилар иккала мотоциклни ёқиб юборган, отвёртка билан машинанинг барча ғилдиракларини тешган ва инспекторларнинг телефонларини олиб қўйишган.

Экоинспекторларнинг айтишича, ҳамтовоқлари қамалган браконьерлар хуфёна Азаматни ўлимга маҳкум қилишган.

Ҳамроҳлармиз бўлнан экоинспекторлар билан суҳбатлашганимизда қуролланган браконьерлар  уларни ушлаб,милтиқ тираганича  чўл ўртасига боғлаб ташлаб кетган ҳолатлари ҳам бўлганлигини айтиб беришди. Саксовул ўғрилари ҳақида гап кетганида эса, инспекторлар ўғирланган саксовул ортилган машиналар ортидан қувишганида, браконьерлар уларни машинага яқинлаштириб, биранига юкхонадаги саксовулларни инспекторлар устига ағдаришар экан.

-Мен инспекторларимиз  боғ ҳудудига текширувга кетишгач, 8 соат ичида қайтиб келишмаса албатта  уларни излашга чиқамиз, дейди суҳбатни давом эттириб Азамат. Чунки чўлда телефонлар ишламайди, берилган рация эса атиги 1,5-2 км.масофани олади, холос.  Браконьерликка қарши курашиш учун эса яхши, замонавий техника керак.

Фикримизча, аввало давлат экология қўмитаси инспекторлар мақомини Ички ишлар вазирлиги ходимлари даражасига кўтариш, уларни қурол, сунъий йўлдош орқали ишлайдиган рациялар, керак бўлса вертолетлар, дронлар, ҳайвонларнинг ҳаётини кузатиш учун фотова видеоқопқонлар билан таъминлаши учун ҳаракат қилиши керак.  Экоинспекторларнинг маоши  ҳам жуда кам. Оддий экоинспектор 1 млн. 600 минг сўмгача,  раҳбарият 3-4 млн. сўм атрофида маош олишади.  Албатта ҳаётини хавф остига солиб ишлаётган инсонларнинг меҳнати учун бу тўлов жуда ҳам кам.

Президентимиз, экологик муаммоларга эътиборини қаратаётган бир пайтда, айнан бугунги кунда долзарб бўлган мазкур масалалар ҳам инобатга олинар, деб умид қиламан.

Бирданига рация  “жонланиб” чап томонда браконьерлар мотоциклада кетаяпти, диққат, деган овоз эшитилди. Узоқда кўтарилаётган чанг томон Азамат машинани бурди. Тезликни ошириб,  унқир-чўнқир текисликдан сакраб кетаётган машинамиз, уча бошлади, гуё. Аммо бироздан сўнг, бахтимизга чанг югуриб кетаётган қулонларнинг кичик подаси эканлиги маълум бўлди.

-Қулонларнинг сони кўп эмас. Ҳозир уларнинг кўпайиш даври. Кўрганингиздек, қочаётган қулонларнинг ичида боласи ҳам бор эди. Қишда улар Туркманистон ҳудудида бўлиб, ёзда болалаш учун Ўзбекистонга келишади, дейди Азамат,  терлаган юзини арта туриб.  Йўлда давом этар эканмиз, олдимизда учта жайрон учиб, ўтиб кетди.

Улар ҳақида сафаримизда яна б р маълумотга эга бўлдим. Агарда нар жайрон подаси билан бирга бўлса,  одамлар кўринса узини машина остига ташлагудек бўлиб, машина яқинида югурар экан, худди “майли мени от, аммо оиламга тегма” дегандек. Кўпайиш даврида эса нар жайронлар подадан “қувилиб” , кийикчалар бироз катта бўлишгунича, алоҳида яшашар экан. Ўзи инсонлар  оилага садоқат, оилани ҳимоялашни айнан жониворлардан ўрганишлари керак, назаримда.

(Давоми бор)

Наргис Қосимова,

Тошкент-Нукус- Жанубий Устюрт миллий боғи, Судочье -Акпетки буюртма қўриқхонаси-Нукус- Тошкент