«ЭКОДАРС»НИНГ ФОЙДАСИ ЁКИ БИРНИКИ МИНГГА МИНГНИКИ ТУМАНГА….

3 кун. Медиатурнинг 3 куни журналистлар  Урганч далат университетида бўлишди. Аҳолининг сувни тежаш бўйича хабардорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегацияси томонидан амалга оширилиб, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш борасидаги Марказий Осиё минтақавий экологик маркази томонидан амалга оширилаётган учинчи компонентда “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ ҳамда “Карасс” Хоразм агроконсультатив маркази билан ҳамкорликда сув ресурсларини асраш, сув ресурслари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг стратегик аҳамиятини жамоатчилик томонидан янада чуқурроқ англаниши учун ўқитувчилар ўртасида тренинглар ўтказилмоқда.

Ана шундай тренинглардан бири Урганч давлат университетида бўлиб ўтди.

— Мазкур тренинг ўрта мактабларнинг биология, экология, география ўқитувчилари ва университет профессор-ўқитувчиларининг сувдан оқилона фойдаланиш бўйича билимларини оширишдан иборат. Тренинг “Экодарс” шаклида ўтиб, интерактив  усулларини ўз ичига олган, дейди “Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази” ННТ раҳбари Саида Сулаймонова. – Мазкур дарс ННТ тренерлари томонидан ишлаб чиқилган.  Олдинги дарслар Фарҳона, Сурхондарё вилоятларида бўлиб ўтди. Асосий мақсадимиз ўқитувчиларга ва улар орқали ўқувчи ёшларга сувни маиший ҳаётда тежаш усулларини билан таништиришдан иборат.

  Бугунги кунда минтақамиз аҳолиси сони тобора ортиб бораяпти. Бу эса озиқ-овқат экинларига бўлган эҳтиёжнинг янада ошишига, ўз навбатида, сувга талабнинг ортишига олиб келади.  Албатта халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмагида амалга оширилаётган ишларнинг натижаси ўлароқ, кўмак тўхтатилгач, мазкур фаолият давом этиши зарур. Бунинг учун мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тежамкор суғориш усулларини кенг татбиқ этиш, қишлоқ хўжалиги ва кундалик ҳаётда сувни тежашни  кенг тарғиб этиш ҳар биримизнинг вазифамиз.

Наргис Қосимова

Тошкент-Урганч-Тошкент