САМАРҚАНДДА НЕГА СУВНИНГ ҚАДРИ ЙЎҚ?

Самарқанд шаҳри ва унинг атрофларидан оқиб ўтадиган Сиёб канали, Сиёбча, Чашма, Жарариқ, Обимашад коллекторлари турли хил чиқиндилар билан ўта ифлосланганлиги оқибатида сувда турли хил инфекциялар топилиб, улардаги мавжуд балиқлар (агар бўлса) ейиш учун мутлақо яроқсиздир.

Сувни ота-боболаримиз доимо қадрият сифатида эъзозлаб келишган. Аммо биз  боболаримиз қадриятларини унутдик.Ҳаёт учун энг зарур оби ҳаётга ҳам табиатга нисбатан бўлганидек, ваҳшиёна муносабатда бўла бошладик.

Юқорида номлари тилга олинган сув ҳавзалари, канал ва коллекторлар асосан хўжаликларнинг канализацияси қувурлари  уларга тўғирланганлиги ва бор чиқиндилар сувга ташланишидир.  «Муҳофазаланадиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги ва «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларга кўра канал бўйича сув иншоатларидан ташқари 8 матр яқинликда бирорта  бино қуриб бўлмайди. Самарқандда бу қонун талаблари бузилмоқда. Бу ҳақида sv.zarnews.uz хабар беради.

Энг қизиғи овқатланиш шаҳобчалари, устахоналар, офислар, дўконлар, уйлар хокимиятнинг қарорига асосан қурилган. Демак, шаҳар ҳокимияти қонун талабларини била туриб  бузмоқда. Бундан эса фақатгина табиат ва шаҳар азият чекмоқда. Шаҳарда 2022 йили бўлиб ўтадиган Шанхай Саммитига тайёргарлик жараёнида шаҳар ва ундаги сув ҳавзаларини тозалаш бўйича ишлар режалаштирилмоқда. Аммо нега бирор тадбир бўлсагина биз муаммоларни бартараф этиш учун ҳаракат қила бошлаймиз?