«Оролбўйи-яшил энергия» инновация ҳудуди» шиори остида экологик акция ташкил этилди

Жорий йилнинг 29 август куни Мўйноқ туманидаги «Кемалар қабристони» да  Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 8 январдаги  ПҚ-4099-сонли  қарори билан тасдиқланган Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича «Йўл харитаси» да белгилаб берилган  вазифаларни амалга оширишга кенг жамоатчиликнинг эьтиборини қаратиш мақсадида «Оролбўйи-яшил энергия»  инновация  ҳудуди» шиори остида экологик акция ташкил этилди.

Мазкур акцияда Ўзбееистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,  Ўзбекистон Экологик партияси  вакиллари ва фаол аъзолари,  «Ёш экологлар»  қаноти фаоллари,  Қорақалпоғистон Республикаси,  Хоразм, Бухора вилояти партия ташкилоти ходимлари ва Мўйноқ тумани аҳолиси,  ёшлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.  Ушбу акция бошида тадбир иштирокчилари Мўйноқ туманининг экотуризм маркази — «Кемалар қабристони» ни ободонлаштириш бўйича экологик ҳашарни ўтказишди. Худуд турли чиқиндилардан тозаланди, йўл четларидаги тўсиқлар оқланди,  сайёҳлар учун реклама банерлари ўрнатилди.

Ушбу тадбирда таъкидланганидек, бизни ўлкамиз табиий -географик жойлашувига кўра,  айниқса,  қуёш энергияси энг истиқболли ҳисобланади.  Бу борада Ўзбекистон   Экологик партияси ўз дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда  жойларда қайта  тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини  ривожлантириш борасида бир қанча амалий ишларни олиб бормоқда. Экологик акция жараёнида Мўйноқ туманидаги «Кемалар қабристони» да  экотуризм  инфратузилмасини ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини тарғибот қилиш мақсадида беғараз ёрдам тариқасида қуёш фонуслари ўрнатилди.  Шунингдек тадбир якунида иштирокчиларга ва туман аҳлига  Маданият уйи бадиий жамоасининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байрам дастури намойиш  этилди.

-Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш  мамлакатнинг экологик  сиёсатида устуворлик касб этади.  Ўзбекистон Экологик партияси  «Биз келажак учун жавобгармиз!»  шиорини илгари сурар экан,  давлатимизнинг экологик  сиёсатини амалга оширишда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этишни ўзининг муҳим вазифалари қаторига қўяди, деди Ўзбекистон Республикаси  Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,  Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроий  қўмитаси раиси   Б. Алихонов.

Отабек Рахимбаев,

Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси.