ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ «MASDAR» БИЛАН МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ЭНГ ЙИРИК ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИНИ ҚУРИШ УЧУН 52 МИЛЛИОН АҚШ ДОЛЛАРЛИК ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва «Abu Dhabi Future Energy Company» ОАЖнинг (Масдар) шўба корхонаси бўлган “Shamol Zarafshan Enerdji” МЧЖ (Shamol Zarafshan Energy) хорижий компанияси ўртасида Ўзбекистонда биринчи бўлган ва бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик ҳисобланган шамол электр станциясини молиялаштириш учун 52 миллион АҚШ долларлик қарз шартномасини имзоландилар.

500 мегаватт (МВт) қувватга эга бўлган станция Зарафшон шаҳридан шарқда, Навоий вилоятининг Томди туманида жойлашади. У мамлакатга тез ўсиб бораётган энергияга бўлган талабини қондириш, етарли даражада хизмат кўрсатилмайдиган шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини энергия билан таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши кураш мақсадларига эришиш ва иқлим ўзгаришига нисбатан чидамлиликни оширишга ёрдам беради. Объект ҳар бирининг қуввати 4,5 МВт бўлган 111 та шамол генераторидан иборат бўлади.

“Зарафшон шамол энергетикаси лойиҳаси қазиб олинадиган ёқилғига юқори даражада қарам бўлган мамлакатлар иқтисодиётини карбонсизлантиришда хусусий сектор инвестисиялари қандай ёрдам бериши мумкинлигини намоиш қилади”, деди ОТБ Хусусий сектор операциялари департаменти Бош директори Сюзанна Габури. “У Ўзбекистоннинг 2030-йилга бориб жами ишлаб чиқариладиган тоза энергия улушини 25 фоиздан кўпроққа етказиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ва ҳукуматга корхоналар, мактаблар, поликлиникалар ва уй хўжаликларини ишончли ва арзон электр энергияси билан таъминлашга ёрдам беради”.

Лойиҳа Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Абу-Даби Биринчи банки, Халқаро молия корпоратсияси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Натихис иштирокида ҳамкорликда молиялаштирилади. Умумий молиялаштириш пакетининг бир қисми сифатида, ОТБ Голландиянинг Тадбиркорликни ривожлантириш банкидан (ФМО) Б-тоифали кредит шаклида 10 миллион АҚШ доллари миқдорида транш жалб қилди. ОТБ, шунингдек, давлат оператори бўлмиш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг кредит хатарини пасайтириш учун 19,5 миллион АҚШ доллари миқдорда суверен қисман кредит кафолатини имзолади.

Марказий Осиёнинг кўплаб мамлакатлари сингари Ўзбекистон ҳам қазиб олинадиган ёқилғига юқори даражада қарам бўлиб, электр энергиянинг аксарият қисми табиий газдан олинади. Зарафшон шамол энергетикаси лойиҳаси йилига 1599 гигаватт-соат тоза энергия ишлаб чиқаради ва 890 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндиларининг олдини олади. «Shamol Zarafshan Enerdji» o‘з энергиясини ЎМЕТга 25 йиллик электр энергиясини сотиб олиш шартномаси асосида етказиб беради.

“Марказий Осиёнинг энг тез ривожланаётган иқтисодларидан бири сифатида Ўзбекистонда энергияга бўлган талаб ўсишда давом этади, шунинг учун энергия балансини қайта тикланадиган энергия манбалари билан диверсификасия қилиш жуда муhим аhамият касб этади”, — деди ОТБнинг O‘збекистондаги доимий ваколатхонаси директори вазифасини бажарувчи Энрико Пинали. «Бу ОТБ томонидан молиялаштирилган энг йирик шамол электр станциясидир ва биз hукуматнинг барqарор, яшил иqтисодиётга o‘тиш бo‘йича са’й-hаракатларини qo‘ллаб-qувватлаганимиздан фахрланамиз».

«Shamol Zarafshan Enerdji» qайта тикланадиган энергия манбалари бў’йича дунёда етакчи бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг «Масдар» компаниясига тегишли бўлган «махсус мақсадли» корхонадир.  «Масдар» компанияси бутун дунё бўйлаб коммунал лойиҳаларни, электр тармоғига уланишни назарда тутувчи лойиҳаларни, узоқда жойлашган аҳолига энергия олиб келадиган кичик ўлчамли иловаларни ва углерод чиқиндиларни камайтириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. «Масдар» ва ОТБ илгари минтақадаги қайта тикланадиган энергия манбаларига оид бир қанча муҳим лойиҳаларда ҳамкорлик қилган.

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.   ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.