[:UZ]Ваҳшийликнинг чегараси борми?[:]

[:UZ]Tik-Tok’да @elmurodtolqinov1 номи билан фаолият олиб борувчи фуқаро ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатини намойиш қилувчи материалларидан кўнгилочар ва тижорат мақсадларда фойдаланиб, уларга озор бериб, айримларини бошини танасидан жудо қилиб, мақтаниб келмоқда.

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ахлоқ ва инсонийлик талабларига зид эканини билмайдиган бу йигитга ўз вақтида чора кўрилишини ва саҳифасидаги ҳайвонларга нисбатан қилинган шафқатсиз видеоларини ўчиртириш лозим.

Tik-Tok фойдаланувчиси ўзининг саҳифасида жойлаштирган сўнгги видеосида ёмғир натижасида қурилишини ишлари тўхтаб қолганини кўрсатган. Видео тасвирда давлат рақами 01F358GB бўлган Москвич автомашинаси борлигини аниқладик. Биз ички ишлар вазирлигидан мазкур автомашина рақами орқали фуқарони топиб, қонуний жазо чоралари кўришларини сўраймиз. Фуқаро ҳақида фақатгина мазкур автомашина орқали тўлиқ маълумот топа олиш мумкин.[:]