USАIDНИНГ 11-ЧИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ САВДО ФОРУМИГА ҚЎШИЛИНГ

4-октябр куни Тошкент вақти билан соат 13:00 дан бошлаб АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) 11-чи йиллик Марказий Осиё Савдо ФоруминиМинтақавий ҳамкорликни кенгайтириш орқали пандемиядан кейинги тикланиш“ мавзусида онлайн тарзда ўтказади. Виртуал форум 2021 йил 8 октябрда якунланади.

АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси бошлиғининг ўринбосари Жуди Куо АҚШ ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган форумни очади. 6 октябр куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблум Форумнинг «Марказий Осиёда сув хавфсизлиги» сессиясида нутқ сўзлайди. Форумда 80 дан ортиқ машҳур ма’рузачилар орасида ГИЗнинг Марказий Осиёдаги минтақавий дастурлари кластерларли координатори Торстен Брезина, Ўзбекистондаги Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик институти директори ўринбосари Искандар Абдуллаев, Картошка селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси катта илмий ходими Дурбек Холиқов, иқтисодчи Бекзод Хошимов, KAZFOAM Қозоғистон органик қишлоқ хўжалиги федерацияси раиси Евгений Климов, Гонконгдаги Визиолг Асиа Лимитед cомпанияси директори, Макао фан-техника университети адюнкт-профессори Вики Ку, Жаҳон Банки Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татяна Проскурякова, Халқаро савдо маркази (ITC) экспорт бўйича тадқиқот ва стратегия бўлими бошлиғи Барбара Оливеира Рамос ўз сўзларини айтади.

Форум Zoom платформасида инглиз ва рус тилларида синхрон таржима билан бўлиб ўтади. Форум YouTube каналида ҳам жонли эфирда узатилади. Форумга рўйхатдан ўтиш ва таклифномани олиш учун https://catradeforum.org/ манзилида электрон рўйхатдан ўтинг.

Форумнинг ўнта сессияси ва иккита давра суҳбати қуйида келтирилган:

1-кун, 2021 йил 4 октябр; Тошкент вақти билан 13:00-13:30 Очилиш сессияси

13:30-15:00 1-сессия: Савдода COVID-19 пандемиясидан кейинги тендентсиялар

15:00-16:30 Марказий Осиёда коронавирусдан кейинги бизнесни қўллаб-қувватлаш экотизимига бағишланган давра суҳбати

Бир вақтда ўтказиладиган ISO тренинги “Менежмент тизимида фикрлашни ўзгартириш: бизнесни барқарор ривожлантириш учун ISO 2021 йил стандартлари ва амалиёти”

2-кун, 2021 йил 5 октябр; 09:00-10:30 Тошкент вақти билан

09:00-10:30 2-сессия: Туризмни соҳасини COVID-19 шароитда тиклаш

14:00-15:30 3-сессия: Марказий Осиё мамлакатларида савдо ва транзит; мавжуд муаммолар ва мумкин бўлган ечимлар

16:00-17:30 Халқаро автомобил транспортини ривожлантириш муаммолари: ҳаракатланувчи таркиб паркини тўлдиришда тўсиқларни муҳокама қилиш учун давра суҳбати

3-кун, 2021 йил 6 октябр; 00:00-10:30 Тошкент вақти билан

09:00-10:30 4-сессия: Марказий Осиёда сув барқарорлиги

11:00-12:30 5-сессия: Марказий Осиёда электр энергияси савдоси ва қайта тикланадиган энергияга сармоя киритиш имкониятлари

14:00-15:30 6-сессия: Рақамли келажак — транспорт ва логистика

4-кун, 2021 йил 7 октябр; 09:00-10:30 Тошкент вақти билан

09:00-10:30 7-сессия: Транс-Осиё минтақавий ҳамкорлик

14:00-16:00 8-сессия: Электрон тижорат ва сўнги миля муаммоси

5-кун, 2021 йил 8 октябр; 09:00-10:30 Тошкент вақти билан

09:00-10:30 9-сессия: Барқарор савдо: боғдорчиликнинг сеcторини рақобатбардошлигини ривожлантириш

14:00-15:30 10-sessiya: COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда аёллар ва ёшлар

15:30-16:00 Форум ёпилиши

Сўнги ўн йил ичида USAID Марказий Осиё савдо форуми минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва минтақада барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва тезлаштириш мақсадида биргалашиб ҳаракат қилиш учун чиққан. У савдо ва иқтисодий фаровонликни чеклайдиган қийинчиликларни аниқлаш, фикр ва ечимлар алмашиш, муносабатлар ўрнатиш ва бизнес юритиш учун 30 дан ортиқ мамлакатдан 10 000 дан ортиқ иштирокчиларни бирлаштирди. USAID 11-чи йиллик Марказий Осиё савдо форуми доирасида етакчи корхоналар ва саноат компаниялари, ҳукумат амалдорлари ва сиёсатчилар ҳамда минтақа ва бошқа мамлакатлардан келган экспертлар қайта тикланиш ва иқтисодий барқарорликка етиш имкониятларини муҳокама қилади.

Бу Форум АҚШ ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллик юбилейига тўғри келади. Бу давр мобайнида Америка Қўшма Штатлари тинчлик ва хавфсизликни, демократик ислоҳотларни, иқтисодий ўсишни ва инсонпарварлик эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш учун 9 миллиард доллардан зиёд миқдорда бевосита ёрдам кўрсатди. Икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг ва биргалашиб ҳаракат қилишнинг минтақавий стратегиялари минтақа мамлакатларига рақобатбардош бўлишга, диверсификатсия қилинган иқтисодиётнинг ўсишини рағбатлантиришга ва бутун минтақада фаровонликни оширишга ёрдам берди.

###

USAID — дунёдаги етакчи халқаро ривожланиш агентлиги ва ривожланиш соҳасида натижаларига эришишни рағбатлантирадиган катализатор. Қўшимча ма’лумот олиш учун  https://www.usaid.gov/central-asia-regional манзилида USAIDнинг Марказий Осиё веб-сайтига va https://www.facebook.com/USAIDCentralAsia манзилида Фаcебоок саҳифасига ташриф буюринг.

###

Roziliklar:

USAID ЭG    SHedlund      09/24/2021

PAS               AKolivas        09/24/2021

☘️ Каналимизга уланинг @ekologuz

Каналимизга савол ва экомуаммолар учун мурожаат @eklguz_bot