[:ru]В Бухаре свадебные столы начали украшать живыми рыбками[:UZ]Тўйдаги “тирик балиқлар безаги”: турмуш қураётган ёшларни ўлган балиқларнинг уволи тутмайдими?[:]

[:ru]Мы получили очень печальное обращение от подписчика  нашего канала. На свадьбе, которая состоялась 21 января в ресторане «Хавас» города Бухары украшением стола послужили живые, декоративные рыбки положенные в бокалы среди мясных продуктов, расставленных для закусок и напитков  на столах.

Наши свадьбы и церемонии не всегда проходят умеренно, на основе лучших традиций и обычаев. Обращение, которое приходит к нам, может подтвердить нашу точку зрения. Наш подписчик пишет: «В свадебном зале 30 столов, в каждом из них по 2 живых рыбок в бокалах, всего 180 рыб. Емкости, в которые помещали рыбу, наполнили питьевой, хлорированной водой. Рыба не может жить в этой воде и умирает. Вчера, во время свадьбы часть рыбы на столах умерла».

Подобная пытка и убийство 180 декоративных рыбок за 2-часовую свадьбу репутацию организатора свадьбы и сделает молодежь счастливой? Что было после свадьбы с выжившими рыбками (если они выживут в хлорированной воде?) Во избежание повторения подобных инцидентов необходимо наложить штраф на  хозяина ресторана (что он разрешил подобное украшение) и на хозяина свадьбы.  Надеемся Бухарское городское управление экологии, региональное отделение Экопартии не оставят без внимание данный инцендент! Не позволяйте другим следовать их примеру, не позволяйте двухчасовому хобби стать причиной гибели невинных живых существ!

 

☘️Подписывайтесь на наш канал https://t.me/ekologuzru

По вопросам и экологическим проблемам обращайтесь на наш бот @eklguz_bot

 [:UZ]Каналимиз кузатувчиларидан жудаям аянчли мурожаат келиб тушди. Унда Бухоро вилоятида жойлашган Ҳавас тўйхонасида 21 январь куни ўтказилган никоҳ тўйида, меҳмонлар учун ёзилган дастурхонларда газак учун қўйилган гўшт маҳсулотлари орасида ичимлик ичиладиган идишларга 2 донадан тирик аквариум балиқларини солиб қўйишган.

Тўй ва маросимларимиз ҳамма вақт ҳам меъёрида, энг яхши анъаналаримизга, урф-одатларимизга асосланган ҳолда ўтказилавермайди. Бизга келиб тушган мурожаат гапимизга исбот бўла олади. Кузатувчимиз “Тўйхонада 30 та стол, унда  ҳар бир газак идишига 2 донадан балиқ солинган бўлиб,  жами 180 дона балиқнинг уволига қолдик. Балиқчалар солинган идишларга ичимлик суви солинган эди. Табиийки ичимлик суви хлорланган бўлади. Балиқлар эса бу сувда яшай олмайди ва ўлади. Кеча айрим столлардаги балиқчалар ўлиб бўлган эди”, деб ёзади.

2 соатлик тўй учун  180 та декоратив балиқчаларни қийнаб, ўлимига сабаб бўлиш, тўй эгасини обрўсини ошириб, ёшларни бахтли қиладими? Аксинча, эндигина оила қураётган ёшларни ўлган балиқларнинг уволи тутмайдими? Тўй тугагач, тирик қолган балиқлар (агар  хлорли сувда тирик  қолишса?) нима қилинади?  Бундай бедодликлар қайта содир бўлмаслиги учун  Бухоро шаҳар Экология бошқармаси, Экопартия  вилоят бўлими, Ички ишлар тўй соҳиби ва тўйхона эгасини (рухсат бергани учун) жаримага тортиб, жазо қўллаш зарур! Зеро, бошқалар улардан ўрнак олишмасин, 2 соатлик ҳою-ҳавас дея бегуноҳ жониворлар ўлимига сабаб бўлмасин!

Тўйларни ўтказишда баъзан ҳаддан ошиқ исрофгарчиликлар, дабдабабозлик, шуҳратпарастликлар учраб туради, аммо буниси ошиб тушди. Бир кечалик тўй деб балқиларни бунчалар даражада қийнаш ва уларнинг ўлимига сабаб бўлиш — ваҳшийликдир. Айтилишича, бу ҳолатлар биринчиси эмас экан, балким бошқа тўйларда ҳам бу одат урфга кириб бормоқда. Айтайлик, тўйда ҳамма нарсани мўл-кўл қиламан деб озиқ-овқат, нон ва бошқа маҳсулотларни исроф қилаётганларни ёки мен фалончидан ошириб тўй қилолмайманми, деб маблағни бекорга совураётганларни, тўйни дабдабабозликка айлантираётганларни ва бошқа шу каби иллатларни келтириб чиқараётганларнинг қилмишларини оқлаб бўладими?!

Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони каримда исрофнинг зарари, исрофгарнинг мазаммати ҳақида бир неча оятлар бор. Лекин минг таассуфлар бўлсинки, бугун аксарият ҳолларда исрофдан сақланишга эътибор бермаймиз, исрофгарга айланиб қолаётганимизни сезмаймиз.

Фотима Чориева[:]