Қуйи Амударё ҳавзаси биохилмахиллигини асраш, экологик таълим-тарбияга кўмаклашиш мақсадида Германия ҳамкорлик ташкилоти ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази «Амударёнинг қуйи оқими экотизимини сақлаш ва ердан фойдаланишга экологик ёндашувни ОАВда ёритиш» лойиҳаси доирасида журналистлар ва блогерлар ўртасида визуаллаштирилган журналистик материаллар танловини эълон қилинганди.
Аслида лойиҳа доирасида журналистлар учун Тошкент, Нукус, Урганч шаҳрида уч семинар-тренинг ташкиллаштирилган эди. Бундан ташқари, биорезерватинг ўзида ушбу соҳа мутахассислари билан биргаликда медиа-тур ўтказилди. Ушбу медиа-тур ҳақида оммавий ахборот воситаларида 34 материал ёритилди.
20-декабрь куни лойихананинг охирги тренинги ва танлов ғолибларини тақдилаш маросими бўлиб ўтди
Танловда 1-ўрин Ecoxabar.uz сайтидан Нодира Абдуллаева, 2- ўрин «Радио24» радиосидан Абдували Очилов ва 3- ўрин Қорақалпоғистон радиосидан Қундыз Жумагалиевага несиб қилди.
Танловда фоал қатнашган «Дунё бўйлаб» телеканалидан Гулсара Соадатханова ва «Тынышлық сақшысы» газетасидан Саламат Ажимовлар тақдирланди.
— Ушбу танловга бир нечта мақола ва радиоэшиттиришларда мутахасиси билан сухбатларим билан қатнашдим ва меҳнатларимн баҳоланиб 3-ўрин ғолиби бўлдим — деди, радио журналист Қундыз Жумағалиева
«Энг яхши фоторепортаж» номинацияси бўйича «Народное слово» газетасидан Динара Чиркова, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат универсиети ўқитувчиси Ҳүрмет Атажановлар ғолиб бўлишди.
Уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар топширилди.
Парахат Ажимуратов
🍀Каналга уланиш👇
https://t.me/ekologuz