Фил шербаччани сувсизликдан қутқарди

Жанубий Африка Республикаси Крюгер миллий боғида истиқомат қилувчи фил иссиқда сув ҳавзасига ета олмаган она шерга боласининг нобуд бўлишига йўл қўймай, шербаччага ёрдам бериб, уни кўтарганича сув ичишга олиб борган. Ҳайвонот дунёсидаги мазкур меҳр-оқибат дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари олқишларига сазовор бўлиб, 300 мингдан ортиқ «лайк» йиққан.