НЕМИС ЦИРКИ ҲАЙВОНЛАР ЎРНИГА ГОЛОГРАММАДАН ФОЙДАЛАНМОҚДА

Цирк ҳайвонларнинг ажойиб чиқишлари, масхарабозларнинг одамларга хушкайфият бахш этувчи дунё. Аммо циркдаги ҳайвонларни трюкларга ўргатиш учун улар қанчалик қийноқ ва азобларга солинишини камдан кам одам билади. Германиянинг дунёга машҳур Ронкалли  цирки 1976 йилдан буён ўз  саҳнасида турли хил жониворлардан фойдаланиб келар эди. Аммо 1990 йиллардан бошлаб уларнинг сонини қисқартира бошлади. Циркнинг медиа директори Маркус Штроблнинг айтишича, охирги отлар билан бўлган саҳна чиқишидан цирк ходимлари 2018 йилда воз кечишган, ҳайвонларнинг ўрнини  уларни акс этувчи голограммалар эгаллаган.  11 та кучли проекторлар орқали томошабинлар  отлар, филлар, хаттоки балиқларнинг чиқишлари, маймун масхарабозларини томоша қиладилар. Директорнинг фикрича, голограмма шоу циркка тирик жониворлардан кўра бир неча ўн баробар кўп фойда келтирмоқда.