Сайёрамизнинг ажойиботларини бирма-бир кўриб чиқиш учун бутунбошли умр камлик қилади. Ҳайратланарли даражада тиниқ сув ҳавзалари, қалин ўрмонлар, сеҳрли тоғлар, сирли водийлар…
-Хитойнинг Гансу провинциясида Чжане Данкцианинг ноёб рангли қоялари бор. Улар бўр давридаги қизил қумтош ва конгломератлардан иборат. Мазкур табиат мўъжизаси Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
-Япониянинг Хитатинака шаҳридаги Хитачи миллий боғи тахминан 120 гектар майдонни эгаллаган. Бу ерда лолалар, қизғалдоқ, наргис, нилуфар ва сакура каби нафис ўсимликлар мавсумий гуллайди.
-Тошкент вилоятидаги Бадак кўли — Угам—Чотқол миллий боғининг марвариди. У куннинг вақтига қараб рангини ўзгартириб туради: яшил, кўк, кумуш ранг. Кўлга борадиган йўл тўғонга томон чўзилган (денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда).
Ўн икки километрлик Менденхолл музлигидаги ғор Аляска (АҚШ)нинг Жуно шаҳри яқинида жойлашган. У ҳар йили янгича тус олади: ғордаги муз эригач, булоқ ҳосил бўлади.
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz