ИЛК ТАҚВИМЛАР ХИТОЙДА ПАЙДО БЎЛГАН

Биринчи тақвимлар Хитойда пайдо бўлган деса, ҳеч ким ажабланмаслиги табиий. Чунки Чин юрти қадимдан ихтиролар мамлакати бўлиб тарихга кирган.  Астрономия фан сифатида эрамиздан аввалги 2 минг йилда шаклланган бўлса-да, Хитойда биринчи тузилган тақвимлар эрамиздан аввалги 3 минг йилликларга тўғри келади. Хань сулоласи (эрамиздан аввалги 2 минг йилликнинг 202–220 йиллари) бошқаруви даврида хитойликлар кўплаб осмон жисмлари ва юлдузларнинг жойлашувини аниқладилар,юлдузлар харитасини тузишга муваффақ бўлдилар. Унда Қутб юлдузи атрофида жойлашган 28 юлдузлар туркуми акс эттирилган. Харитага асосан юлдузли осмон 4 қисмга, яъни 7 тадан юлдузлар туркумига ажратилган. Бунда 12 бурж юлдузлар туркуми алоҳида ўрин эгаллайди.

Қадимги Хитойда дастлаб ой тақвими пайдо бўлган. Унинг асосини синодик ой ташкил қилиб, бу ой янги ойнинг чиқиши билан белгиланади. Йилнинг бошланиши Қуёшнинг ғарбда далв деб номланган юлдузлар туркумига кирганидан кейинги илк янги ой кўриниши билан аниқланган. Ой тақвими бугунги хитойликлар учун ҳам хизмат қилади. Мамлакатнинг анъанавий байрам ва маросимлари айни тақвим бўйича ўтказилади. Масалан, Хитой Янги йили, бошқача номи Баҳор байрами ой тақвимининг бошланиши сифатида кенг нишонланади. Қайд этиш жоизки, ҳозирги кунда мамлакатда ой тақвими билан бир қаторда қуёш, яъни Григориан тақвими ҳам кенг қўлланилади.

Наргис Қосимова тайёрлади