Чорвачилик соҳасининг маҳсулдорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш

“Чорвачилик соҳасининг   маҳсулдорлигини оширишни қўллаб-қувватлаш: Қашқадарё вилоятига ташриф” мавзусида Қашқадарё вилоятига медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур давомида Европа иттифоқи Грант ажратган Қашқадарё вилоятининг Китоб ҳамда Чироқчи  туманлари жойлашган фермер хўжаликлари:»Карадарё Кооперативи» ва «Додиқ инвест»  да ишлаб чиқариш жараёнлари ва чорвачиликни ривожлантириш лойиҳалари билан танишилди.

Медиа-турнинг буринчи кунида  вилоятнинг Китоб туманида жойлашган йирик фермер хўжалиги бўлган «Карадарё Кооперативи» МЧЖ фаолияти билан танишилди. Ушбу фермер хўжалиги деҳқончилик ва қурилиш ишлари учун ускуналар ижараси билан шугулланади.


Коорпаратив 2020-йилда 21 нафар маҳаллий деҳқонлар томонидан ташкил этилган бўлиб, Европа Иттифоқи грант жамгармаси томонидан молиялаштирилган 135 лойиҳалардан бирига айланди. 

Грант лойиҳаси доирасида чорвачилик ва агро озиқ-овқатни ривожлантириш мақсадида  ушбу фермер хўжалигига 84.350 евро миқдорида молиявий кўмак кўрсатилди.

Шу билан бирга ташкил этилган медиа-турнинг иккинчи кунида, Чироқчи тумани Додиқ қишлоғида жойлашган сут маҳсулотларни қайта ишловчи “ДОДИҚ ИНВЕСТ” МЧЖ фаолияти танишилди.

 Фермер хўжалиги кунига 6 тоннадан ошиқ сут маҳсулотларни қайта ишлаш билан шуғулланади ва маҳаллий бозор учун  творог, қаймоқ, сметана,слугуни ва йогурт ишлаб чиқаради.

Европа иттифоқининг Чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаси томонидан ажтарилган 149.700 евро қийматдаги грант маблағлари ҳисобига фермер хўжалиги сутни қайта ишлаш ва сифатини текшириш учун ускуналарни ўз ичига олади.

 Махсулотлар нафақат Чироқчи туманида , балки  Қарши бозорига ҳам кириб борган. Сутни қайта ишлаб, сут махсулотларини ишлаб чиқариш нафақат “ДОДИҚ ИНВЕСТ”нинг балки туманда жойлашган 270 нафар деҳқон ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб қувватлаб келмоқда.

Умуман олганда чорвачиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси  қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади ва юртимизга грант лойиҳаларнинг кўпайиши бу соҳадаги натижлар ошишига сабаб бўлади.

Яшнара Анорбоева