Маьняклар болалигидан жониворларни қийнаб, лаззатланишган

Одамларни қийноққа солган, ўлдирган, турли хил одамлар устидан жиноятлар содир этган шахсларнинг 75% га яқини  болалигида жониворларни қийнашган:

  • Ўнлаб одамларни ўлдирган Тед Банди судда болалигида кўплаб ҳайвон ва қушларни қийнаб, ўлдирганлиги ва бундан лаззатланганлигини айтган.
  • Кливленддаги бошланғич мактаб ўқувчиларига қарата ўт очган Бренда Спенсер, полицияда ёшлигида мушукларни устига бензин сепиб, ёқиб юбориш эрмаги бўлганлигини билдирган.
  • Маньяк Анатолий Сливко ёшлигида ота -онаси олиб берган қуён болаларини барчасини ўлдирган.
  • “Британиялик буғувчи” деб ном олган Альберт Де Сальво, болалигида итларни картон қутига қамаб, уларга қарата камондан темир ўқ билан отиб, ўлдирган.
  • 8 нафар аёлни ва ўзининг онасини ўлдирган Эдмунд Кемпер  болалигида мушукларни тутиб, уларнинг бошини кесиб, ўйнаган.
  • Маньяк Василий Кулик болалигида қуш ва мушукларни осиб, ўлдирган.
  • Одамхўр Михаил Малишев ёшлигида ит ва мушукларни қийнаб ўлдирган, яъни аввал ўлдириб, кейин уларни еган. Кейинчалик у одамларни овлаб, ея бошлаган.

Фарзандларингиз яқинларига меҳрибон инсон бўлиб вояга етишишини истасангиз, болалигидан жониворларга меҳрли қилиб тарбияланг!