Ҳайвонот боғига экскурсия

Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2019 йил 30 май куни  “22 май – Бутунжаҳон биологик хилма-хиллик куни”  ҳамда  “5-июн-Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни” байрами муносабати  билан Фарғона шаҳридаги мактаб ўқувчиларин Фарғона шаҳридаги Ҳайвонот боғига  Экологик экскурсия ҳамда амалий акция  ўтказилди.

Тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад, Ёшларни атроф- муҳит муҳофазаси  бўйича атрофлича билимларга эга бўлишларини таъминлаш табиатга, жумладан,ҳайвонот оламига мехр уйғотиш, Бугунги кун талабаларнинг экологик маданий савиясини, экология борасида уларнинг билим ва иқтидорларини, масъулиятларини мунтазам ошириб бориш.  атроф-муҳит муҳофазаси  бўйича атрофлича билимларга эга бўлишларини таъминлашдан иборатдир.

Педагогика соҳасида ўзининг салмоғли ўрнига эга бўлган Я.А.Коменскийнинг барча педагогик асарларида. “Тўғри йўлга қўйилган тарбия ишлари ҳар бир нарсада албатта табиат билан мувофиқлаштирилиши зарурлиги” ҳақидаги фикри  келтирилади.

Инсоният, инсон ва унинг фарзанди буюк ва бетакрор Она-табиатнинг, улкан экотизимнинг бир бўлаги, ва унга ҳам табиат фарзанди сифатида парвариш лозимлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Мазкур тадбир давомида иштирокчи болалар ҳайвонот боғиддаги ҳайвонлар билан яқиндан танишишди. Каптарларга ўз қўллари билан дон бериб, уларни томоша қилишди. Шу билан бирга Қизил китоб хақида, ноёб ҳайвонлар хақида ҳам маълумотларга эга бўлишди.

– Она-ер, Она-табиат, сайёрамиз-уйимиз, ўсимликлар ҳам жонли, ҳайвонлар эса онгли мавжудотлар, табиатни асраш зарур каби тушунчалар орқали атрофимиздаги борлиқда, улкан экология тизимида мавжуд ҳаёт ҳақида болаларга имкон қадар кўпроқ, билим ва маълумотлар бериб бориш керек – дейди –Фарғона шаҳридаги 6-мактаб директори Зумрад Атақулова,–бола онгида табиатга, барча тирик жонзотларга қизиқиш ва хайрихохлик ҳисларини ўстириб бориш ва тарбиялаш, табиатга хос хусусиятлар ва хислатларни ўрганиш ва мустақил кашф этишга қизиқтириш ва рағбатлантириш, шу билан бирга шундай амалий тадбирларни кўпайтириш керек.

Тадбирнинг асосий мақсадидан келиб чиқиб, бола онгида табиат гўзаллигидан баҳра олиш, завқланиш, шодланиш ҳисларини тарбиялаш, табиат объектлари ва табиатда содир бўлаётган ҳодисалар орасидаги ўзаро алоқалар, ботиқликлар, умумийлик ва шу билан бирга фарқлар ҳақида билимларини кенгайтириб ҳамда бойитиб бориш шу билан бирга табиатнинг ўсимликлар ва ҳайвонот олами вакилларини қўриқлаш, асраб авайлаш, эҳтиёт қилиш каби ҳис-туйғуларни тарбиялаш ва теварак-атрофни ривожлантиришга қаратилган фаолиятга йўналтириш хақида бир қанча тушинтириш ишлари олиб борилди.

Жамиятда, оилада, мактабгача тарбия ва мактаб таълими тизимида экологик тарбия ва таълим узвий ҳамда узлуксиз амалга оширилиши таъминланиши зарур.

Гулноза Тўхтасинова,

 Фарғона вилоят жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис