Қурбақа сув ичмайдими?

  • Пингвинлар ўзи қўйган тухумни 134 кун овқат емай, иссиқ қилиб босиб ётиши мумкин экан.
  • Мовий кўзли инсонлар оғриқларни бошқача кўзли инсонларга нисбатан кўпроқ сезувчи бўлади.
  • Инсонларнинг ўнг томон ўпкаси, чап томон ўпкасига нисбатан кўпроқ ҳаво сиўдира олади.
  • Асаб импульслари танамиз бўйлаб секундига 90 метр масофа йўлни босиб ўтиб ҳаракат қилади.
  • Вояга етган инсон танасида 75 км узунликка тенг асаб толалари мавжуд.
  • Дунёдаги энг узун баргли ўсимлик Рафия пальмаси бўлиб узунлиги 20 метрга етади.
  • Охирги 4000 йил ичида инсонлар биронта ҳайвонни хонакилаштирмаган экан.
  • Бешиктерватар ҳашоратлар орасида бошини чап ёки ўнгга бура олувчи жонзот ҳисобланади.
  • Баъзи лентасимон чувалчанглар озуқа топа олмаган вақтларида ўз таналарини еб тугата бошлайди.
  • Юмронқозиқ бир кечада 76 метргача ўзига ер қазиб, йўл оча олар экан.
  • Камод варани (энг катта калтакесак) сўлаги таркибида 50 хил бактериялар бўлиб, еттитаси инсонларнинг ўлимига сабабчи бўлиши мумкин. Тилидаги ҳид билиш рецепторлари 11 км узоқликдаги ўлжани қидириб топа олади. Думи ёрдамида бир зарбда катта буқани йиқита олади. Бир дақиқа ичида 2,5 кг гўштни ейиши мумкин экан. Танасидаги ортиқча вазн унинг думида жойлашган. Ошқозон шираси кислаталиги шунчалик кучлики, ҳайвон шохи, туёғи, суяклари ва териларини осон  ҳазм қилиб юборади.
  • Йўл-йўл денгиз илони – сув остида 10 метр чуқурликда ярим соат давомида тура олади. Унинг ўнг ўпкаси бутун танаси бўйича жойлашган. Бу илоннинг заҳри кобра илонининг заҳридан бир неча баробар заҳарлироқдир.
  • Грейфрут (апельсин, ананас) билан биргаликда карвалол, валакардин дори воситаларини қабул қилиш таъқиқланади. Бу ҳолда ошқозонга тушган дори парчаланмайди. Бу меваларни истеъмол қилгач, 48 соатдан сўнг қабул қилиши мумкин.
  • Вилли Бранд касаллиги – генетик қон тўхтамаслиги касаллиги бўлиб, тромбоцитлар бирикиб, тромб ҳосил бўлиши билан боғлиқ.
  • Кисель диабет касаллиги билан касалланган беморларга тавсия этилмайди. Таркибидаги шакар кам ҳаракат қилувчи инсонлар организмига тушганда бир молекула шакар икки молекула ёғга айланади. Унинг таркибидаги крахмал организмимизда инсулин моддасини кўп миқдорда ажралибшакарни тез парчалайди. Шу билан бирга мияга яна озуқа талаб қилиб сигналлар беради.
  • 1840 йил дори препаратлари ички йўл (веналар) билан юборишга ёрдам берувчи шприц яратилган.
  • Хлорилгидрат – дунёда яратилган энг биринчи таблетка ҳисобланади.
  • Қурбақа сувни ичмайди, у сувни териси орқали шимиб олади.
  • Жирафа тили қора рангда бўлиб, узунлиги 50 см.га етиши мумкин.

 Темур ХОШИМОВ