Инсон ваҳшийлигининг чегараси йўқ. Ҳиндистонда дельфинлар “шахс сифатида ҳуқуқлари тан олинган” бир пайтда Данияга тегишли бўлган Фарера оролларида ҳар йили “қадимги анъана” сифатида 950 та дельфин ўлдирилади.
Даҳшати билан инсон ақлини шоширадиган мазкур қатлиом ўсмирлар ўзларини эркакдек ҳис қилишлари учун амалга оширилади.
Аввалига дельфинларнинг йўли кесилиб, улар қирғоққа ҳайдалади, сўнг катталар ёрдамида ёшлар ўта ваҳшийлик билан жуда ҳам меҳрибон ва инсонга дўстона бўлган бу жониворларни ўлдиришга киришишади.
Оналари эса “улғаяётган” ўғилларини қирғоқдан туриб қўллаб-қувватлашади. Дельфинларнинг Қора Гринда деб аталмиш бу тури ўта қизиқувчан ва меҳрибон жониворлар. Улар охиригача инсонга ИШОНИБ, уларга яқинлашишади.
Ҳалқаро экоташкилотлар, “яшил дунё” фаоллари, ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамғармалари Дания ҳукумати, Европа Иттифоқи ва Фарера ороллари муъмуриятига мазкур қатлиомни тўхтатишни сўраб мурожаатнома йўллашди. Аммо ҳозирча улар жавобсиз қолмоқда.
Нарги Қосимова тайёрлади