Хитойлик меҳмонлар Учқудуқ туманидаги “Қанорбой ота” зиёратгоҳида

“Қанорбой ота — қадамжоси қутлуғ зиёратгоҳга айланиб кетган азиз-авлиёлардан биридир” мавзусидаги лойиҳаси доирасида ташкил этилган илмий анжуманда  Ўзбекистон Республикаси ФА Ёш олимлар кенгаши аъзолари, Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари, Навоий вилояти ННТлари раҳбарлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси “ОЯСА” компанияси вакиллари иштирок этишди.  Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Навоий бўлими матбуот хизмати хабар берди.

Илмий-амалий семинар дастури асосида тадбирдан сўнг Учқудуқ туманидаги Қанорбой ота қадамжосига зиёрат уюштирилди

— Навоийга келгунимга қадар бундай қадамжо борлигини билмас эдим, — деди ФА Ёш олимлар кенгаши раис ўринбосари ф.ф.н., доцент Г.Тиллаева. — Кеча зиёратга келиб Қанорбой отани тарихий шахс сифатида янада чуқурроқ ўрганиш ва унинг муқаддас қадамжоси биноларини термитга қарши даво чораларини топишда Фанлар академияси ёш олимларини жалб этишни кўнглимга тугиб кетмоқдаман.

Учрашувда, “Қанорбой ота” зиёратгоҳига келган меҳмонларга тўлиқ шарт-шароит яратиш мақсадида Фанлар академияси Навоий бўлими ҳамда “Қанорбой ота” хайрия жамоат фонди томонидан мазкур зиёратгоҳга қуёш батареялари ўрнатилганлиги ҳусусида гапирилди. Бироқ, бу борада ҳали кўпгина ҳайрли ишлар қилиниши кераклиги таъкидланди. Ва яна, Қизилқум худудида яшаб ўтган абадий уйқуга кетган бўлсада руҳлари мангу тирик бўлган бошқа атоқли шахсларни ўрганишга диққатни қаратилиши кераклигига ҳусусида алоҳида урғу берилди.

Наргис Қосимова