Жайрон  кўзинг нега тўла ёш?

Табиатнинг энг нодир ва йўқолиб кетиш арафасида турган жайронларнинг ҳам оиласи ва болалари борлигини ҳаммамиз яхши биламизку нега бунга риоя этмаймиз, фуқаролар ов қилиши ва дам олиши учун ҳукуматимиз томонидан қатор қулайликлар яратишига ношукрлик қилиб ўз нафсини ҳамма нарсадан устун қўйган Қоракўл туманининг Жиғачи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг бу ҳатти ҳаракатларига халқнинг ўзи боҳо берсин, наҳотки шу жониворни отиш уволлигини ҳамда жиноий жавобгарликка олиб келишини билмаган бўлсалар.

Жорий йилнинг 24 августидан 25 августига ўтар кечаси 9204 ҳарбий қисм сафдорлари, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан юқорида келтирилган ҳудудда яшовчи фуқаролар томонидан Қоракўл тумани Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган, ҳайвонот оламининг ноёб турларидан бўлган жайронларни овлаётган вақтларида қўлга тушдилар.

Тўрт нафар қонунбузарлар тунда уч дона ов қуроли ва кучли ёритиш асбобларидан фойдаланган ҳолда 2 бош урғочи жайронларни овлаганлар. Ҳуқуқбузарлар ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202 моддасида кўрсатилган талабларини бузган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган  ҳужжатлар амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати