ИСЛОМДА ИТ НЕГА ҚАДРЛАНАДИ?

Исломда ит ўн битта хусусияти учун қадрланади:

  1. Ит доимо оч юради, бу эса ҳақиқий мусулмонга хос хусусиятидир. Зеро, нафсни тийиш фарздир.
  2. Ит жуда ҳам кам ухлайди, бу эса тунда ҳам намоз ўқийдиганларга хос хусусиятдир.
  3. Минг маротаба ҳам итни уйдан қувишса, у ўз эгасини ташлаб кетмайди, бу эса вафодор инсонларга хос хусусиятдир.
  4. Ит ўлганида бу дунёда мерос қолдирмайди, бу эса бойликни золимлик деб билганларга хос хусусиятдир.
  5. Ит ҳар қандай шароитга кўникиб яшайди, бу эса шукроналикнинг хос белгисидир.
  6. Ит одамларга умид билан боқиб, улардан меҳр истайди, инсонларни яхши кўради, бу эса Аллоҳни дилдан севувчилар учун хос хусусиятдир.
  7. Ит одам берган озгина овқатга ҳам қаноат қилиб яшайди, бу эса сабрлиларга хос хусусиятдир
  8. Итни ётган  жойидан қўвишса, у индамай бошқа жойга бориб ётади, бу эса Аллоҳга ҳамду-сано айтувчиларга хос хусусиятдир.
  9. Итга фақатгина бир бурда нон берсанг, у сенга бир умр хизмат қилади, бу эса қаноатлиларга хос хусусиятдир.
  10. Ит бир жойдан иккинчи жойга ўтганида, ўзи билан ҳеч нарса олиб ўтмайди, бу эса Аллоҳга ишонувчиларга хос хусусиятдир.
  11. Итни ўлдириш Аллоҳнинг умматини ўлдириш демакдир, бу эса жоҳилларга хос хусусиятдир.

Аль-Азхар(Миср) университетининг фатво бериш бўйича қумитасининг раҳбари Атият Сақар томонидан битилган фатволар“Кашифату ассаджа тўпламидан