Ичимлик суви таъминоти тизими такомиллаштирилади – Президент қарори лойиҳаси

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришда долзарб чора-тадбирлар амалга оширилади.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришдаги долзарб чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ҳисоб палатасининг мутахассислари билан биргаликда 2017-2019 йилларда республиканинг оқова сув тизимлари фаолиятини танқидий таҳлил қилиш натижаларига кўра, истеъмолчиларни марказлаштирилган ичимлик сув ва оқова сув хизматлари билан қамраб олиш ҳамда оқова сувларни тозалаш бўйича аниқланган муҳим муаммо ва камчиликлар маълумот учун келтирилган.

Қуйидагилар ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизмати тизимларини янада такомиллаштиришдаги долзарб чора-тадбирларни амалга оширилиши бўйича устувор йўналишлари этиб белгиланади:

ичимлик сув истеъмолчиларининг оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражаси паст даражада бўлиб 16 фоизни ташкил этиши;

ичимлик ва оқова сув объектлари, махсус автотранспорт воситаларининг ўртача эскирганлик даражаси ўртача 43 фоизни ташкил этиб, уларни модернизация қилиш;

металлургия, нефть-кимё, лак-бўёқ, қоғоз-целлюлоза, тўқимачилик, чрам-поябзал, ёғ-мой, сут-гўшт, ун, мева-сабзавот, озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда ҳамда автоуловларни техник хизмат кўрсатиш станцияларида бирламчи механик ва биокимёвий локал оқова сув тозалаш иншоотларида саноат оқава сувларни талаб даражасида тозалаш;

Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматларида етишмаётган оқова сувларни назорат қилиш таҳлилий лабораторияларни қуриш;

қолган вилоятлардаги мавжуд лаборатория ускуналарни янгилаш, шунингдек ҳудудий санитария-эпидемиология ва экология бошқармалари лабораториялари билан ўзаро муносабатларни яхшилаш;

бошқарув шакллари ва усулларини тубдан ўзгартириш, қадрлар потенциалини янада ошириш, сув таъминоти ва оқова сув хизматлари объектларини самарали бошқариш ҳамда улардан унумдорлик билан фойдаланишни ташкил этиш;

касбий даражаларни ошириш ва ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари корхоналарида муҳандислик, техник ва ишлаб чиқариш ходимларини моддий рағбатлантириш даражасини оширган ҳолда малакали мутахассис кадрларни сақлаб қолиш ва соҳага жалб қилиш.

Қуйидагилар:

2020-2025 йилларга мўлжалланган республика ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар кесимида оқова сув тизимларини комплекс ривожлантириш дастурининг йиғма параметрлари;

2020-2025 йилларга мўлжалланган туман марказлари кесимида оқова сув тизимларини комплекс ривожлантириш дастурининг йиғма параметрлари;

2020-2025 йилларга мўлжалланган республика ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарлар кесимида ичимлик сув таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш дастурининг йиғма параметрлари;

2020-2025 йилларга мўлжалланган туман марказлари кесимида ичимлик сув таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш дастурининг йиғма параметрлари тасдиқланади.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини «Ўзбеккоммунал-лойиҳақурилиш» давлат унитар корхонаси 7 та истиқболли инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳа олди (ДТИА/ТИА, ДТИ, ДТИ ҳисоб-китоб, Техник иқтисодий ҳисоб-китоблар) ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун масъул этиб белгиланади.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари бир ой муддатда металлургия, нефть-кимё, лак-бўёқ, қоғоз-целлюлоза, тўқимачилик, чарм-пойабзал, ёғ-мой, сут-гўшт, ун, мева-сабзавот, озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда ҳамда автоуловларни техник хизмат кўрсатиш станцияларида бирламчи механик ва биокимёвий локал оқава сув тозалаш иншоотларини қуриш, реконструкция ҳамда модернизация қилиш бўйича Комплекс дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.

Металлургия, нефть-кимё, лак-бўёқ, қоғоз-целлюлоза, тўқимачилик, чарм-пойабзал, ёғ-мой, сут-гўшт, ун, мева-сабзавот, озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликлар ишлаб чиқарадиган корхоналарда ҳамда автоуловларни техник хизмат кўрсатиш станцияларида стандартлар даражасида тозаловчи локал оқава сув тозалаш иншоотлари бўлмаса ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш тақиқланади.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектларга, саноат оқова сувларни ташлашда белгиланган меъёрларга жавоб бермаса, махсус ваколатли органлар билан келишилмаган холда, қонунда белгиланган жарималар миқдоридан икки баробар кўп миқдорида жарима солинади.

2020 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва “Ўзсувтаъминот” АЖ билан биргаликда соҳадаги мутахассисларнинг алмашувини камайтириш ҳамда оқова сув тозалаш иншоотларини малакали инженер-техник кадрлар билан бутлаш мақсадида оқова сув хизматлари корхоналарининг ишчилари, айниқса оқова сув тозалаш иншоотлардаги лаборантлар ва дахлдор бўлган ҳуқуқшуносларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоялаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга оширади.

Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz