Шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг маълум қилишича, Андижон машинасозлик институтига маиший ва дала шароитида шўр сувни чучуклаштириш усули учун патент берилди.
Ушбу усулда шўр сув ёпиқ шиша куб ичида қуёш нурлари остида исиб боради, бундан сўнг сув буғлари шиша юзасининг ташқи юзасида тўпланиб, чучук сув кўринишида пастдаги идишга сизиб тушади.
Усулнинг янгилиги шундаки, шўр сувга перманганат калий (KMnO4) моддаси қўшилишида бўлиб, у сувнинг рангини ўзгартириш орқали чучуклаштириш жараёнини тезлаштиради.
Билдирилишича, мазкур кашфиёт бошқаларидан чучуклаштириш усулининг осон ва арзонлиги билан фарқ қилади.
Телеграм каналимизга уланинг. https://t.me/ekologuz