Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё вилояти худудий партия ташкилоти ҳудудлардаги мавжуд экологик муаммоларни ўрганиш жараёнида Гулистон шаҳрининг “Тараққиёт”, “Навбаҳор”, “Намуна”, “Сайқал”, “Обод юрт” МФЙ ҳудудлари кўп қаватли уйларда марказлашган ичимлик сув таъминотида муаммолар борлиги аниқланган эди.
Шундан сўнг партия вакиллари тегишли ижро ва назорат давлат органлари вакиллари билан жойларга чиққан ҳолда ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида жойларда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар жараёнида “Тараққиёт” ва “Навбаҳор” МФЙ-ларида “Обод маҳалла” давлат дастурига асосан яроқсиз ҳолга келиб қолган ичимлик суви қувурлари янгиси билан алмаштирилаётганлиги сабабли аҳолига ичимлик суви етказиб беришда узилишлар борлиги аниқланди.
“Намуна” ва “Сайқал” МФЙ-да ичимлик суви қувурларининг жисмонан ва маънан эскирганлиги сабабли авария ҳолатларида сув етказишда узилишлар кузатилган. Бугун Гулистон шаҳар “Сув-оқова” ташкилоти томонидан муаммони жойида бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Бироқ, “Обод юрт” МФЙ-да “Обод маҳалла” давлат дастурига асосан Гулистон шаҳрида биринчилардан бўлиб ушбу маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадларида амалга оширилганига қарамасдан, мазкур маҳалланинг тўрт қаватли 76, 41, 48-уйлари атрофида ичимлик сув қувурларининг янги ўрнатилганлигига қарамасдан авария ҳолатларида сув таъминотида узилишлар борлиги аниқланди, бугун тармоққа узатилаётган ичимлик суви исроф бўлмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари ва мазкур маҳалла аҳолиси маҳаллий хокимият органлари ва мутасадди ташкилотлардан ҳаёт учун муҳим бўлган ичимлик сув таъминоти бўйича мазкур муаммоларни тезкор ҳолда ҳал этишни талаб этади!
Ўзбекистон Экологик партияси Ахборот Хизмати