Ха уларнинг келажаги аниқ эмас

Телеграм каналимиз кузатувчисидан инсон қалбига таъсир қилувчи мурожаат келиб тушди. Биз ҳам ушбу мурожаатни ўқиб хафа бўлдик. Сиз ҳам суратларни кўриб хурсанд бўлмагандирсиз? Сиз ҳам ушбу суратдаги болаларнинг ўрнига ўз болангизни қўя оласизми? Албатта йўқ!

Келиб тушган мурожаатда қуйидагилар баён қилинган:

Ассалому алайкум Ekolog.uz телеграм канали асосчилари! Сизларга мурожаат қилган кунимизгача ушбу муаммони ҳал қилиб беринглар деб бормаган ва очмаган эшигимиз қолмади. Ҳамма жим, бизда бошқа йўл қолмагач балким сизлардан ёрдам бўлар деб сизларга ҳам мурожаат қиляпмиз. Сизларга мактубни Андижон вилояти Бўстон тумани Пиллакор МФЙ Улуғбек кўчаси фуқаролари номидан ёзяпмиз. Кеча мактаб борадиган ўғлим телевизор орқали кўчада ўйнаб юрган болаларни кўриб ойи бу болаларнинг маҳалласида сув бор экан деди. Мен эса нега ундай деяпсам болам десам? Агар уларнинг маҳалласида сув бўлмаса ўйнаб юришган эмас балки биздек сув идишларини тўлдириб юришган бўлишардида деб қолди. Нафақат кўчамизда балки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам сув танқислиги ҳолатларини кўриб боряпман телевизор орқали. Наҳотки одамларимиз сувни тежаб ишлатиш натижасида қанча сувсиз қишлоқларга сув етиб боришини билишмаса. Худога шукурлар айтиб яхши бўлиб қолар деб кутяпмиз аммо кутишнинг ҳам чек чегараси бор экан сабримиз қолмади.

Бугун ўйин ўйнаб, китоб ўқиш билан банд бўлиши керак бўлган болаларимизни туну-кун тинмасдан қўшни маҳаллалардан сув ташишини кўриб ичимиз ачияпти. Гоҳида буларнинг келажаги нима бўлади деб қоламан? Ичимлик суви муаммо. Аёллар ва болалар сув ташиб қийналиб кетдик. Сув идораси хоҳласа сув беради, хоҳламаса йўқ. Сизлардан илтимос ҳеч бўлмаганда болаларимиз келажаги учун бизга сув беришсин.

Президентимиз ёшлар ўқисин, билим олсин, олим бўлсин деб турган бир пайтда болаларимиз сув ташиб қийналиб турганини кўраётган нозик қалбимиз бу синовларга бардош беролмади. Барча инсонлардан илтимос қилиб қолар эдик. Ичимлик сувини тежаб ишлатингар илтимос бизга ҳам ичимлик сувлари етиб келсин. Ўйлаймизки бизнинг болаларимиз ҳам келажакда яхши инсонлар бўлиб етишишади. Бизнинг кўчамизда ҳам доим сув бўлади.

🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу👇
https://t.me/ekologuz