Финляндия шимолидаги Лапландиянинг Леви шаҳарчасида дарахтларни қучоқлаш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Турли қитъаларнинг тўққиз мамлакатидан келган иштирокчилар дарахтларни тез, самимий ва кўтаринки руҳ билан қучоқлашда ўзаро беллашади.
Чемпионатда Финляндия, АҚШ, Эстония, Германия, Италия, Шотландия, Россия, Малайзия ва Австралия фуқаролари иштирок этади.
Қатнашчилар уч босқичда беллашади. Дастлаб улар дарахтни тезликда қучоқлайди. Ким 8 дақиқа давомида кўпроқ дарахтни «бўғиб» қучоқласа, ўша ғолиб бўлади. Бунда ҳар бир дарахтга камида 5 секунд ажратиш керак.
Сўнгра ҳакамлар қучоқнинг самимийлигини баҳолайди.
Ва ниҳоят, иштирокчилар кўтаринки руҳда, ижодкорлик билан қучоқлашишда рақобатлашади. Ўз тасаввурини бир дақиқада кўрсатиши керак.
Чемпионат 22 август куни бўлиб ўтади.
🍀 Каналимизга уланинг 👇.
Присоединяйтесь к нашему каналу👇
https://t.me/ekologuz